Lifestyle

37 ёшни қарши олган Павел Дуров ҳаётий қадриятлар ҳақида гапирди

10 октябрь куни Telegram асосчиси Павел Дуров 37 ёшга тўлди. Тадбиркор шу муносабат билан шахсий Telegram каналида ҳаётий қадриятлар ҳақида пост қолдирди. “Мен 37 ёшга тўлганим муносабати билан учта қадрланмаган ва еттита ўта қадрланадиган нарсалар рўйхатини туздим”, – деган унинг ўзи.

37 ёшни қарши олган Павел Дуров ҳаётий қадриятлар ҳақида гапирди

 

 

Telegram aсосчисининг фикрича, ҳаётда қуйидаги уч неъматнинг қадрига етилмайди:

 

  • Уйқу. Уйқу иммунитетни, ижодий қобилиятларни ва психологик барқарорликни оширади.
  • Табиат. Табиат – биз ўзимизни яхши ҳис қилишимиз учун зарур бўлган муҳитдир.
  • Ёлғизлик. Ёлғизлик маънавий ва интеллектуал ривожланиш учун имкон беради.

 

Дуровга кўра, қуйидагиларга ҳаётда ҳаддан ташқари кучли эътибор қаратилади:

 

  • Катта шаҳарлар. Улар ифлосланиш, шовқин ва жиноятчиликнинг манбаси ҳисобланади. Унинг имкониятларидан фойдаланиш лозим, аммо иложи борича шаҳардан ташқарида яшаш керак.
  • Ресторанлар. Ресторанлар овқатланишнинг энг секин ва самарасиз усули ҳисобланади.
  • Иссиқ ҳаво. Иссиқ ҳаво саратон ва эрта қаришга олиб келади. Совуқроқ иқлим тана, руҳ ва онгни тозалайди.
  • Мода. Тўхтовсиз ўзгарадиган тенденцияларга мослашишга ҳаракат қилиш, қимматга тушади. Ва бу аслида кераксиз ҳам. Қулай кийим кийиш ҳаётни соддалаштиради, қолаверса жавонингизда бошқа муҳим буюмлар учун ҳам жой қолади. 
  • Кўчмас мулк. Кўчмас мулк сотиб олиш одатда шубҳали инвестиция бўлиб, танловни чеклайди. Ижара эса ҳаракат учун кўпроқ имконият тақдим этади.
  • Ижтимоий тармоқлар. Ижтимоий тармоқлардан келаётган “ахлат” оқими бахт ва креативликни камайтиради.Интернет-сервисларни ўчириб қўйиш –– кун давомида қилишимиз мумкин бўлган энг яхши иш.
  • Машҳурлар маслаҳати. Таниқли инсонлар одатда асосланмаган маслаҳат беради. Ҳаётда муҳим қарорлар қабул қилиш учун қатъий илмга ва экспертлар фикрига эътибор бериш керак.

 

Бундан аввал Павел Дуров 2011 йилдан буён кузатув остида эканини маълум қилганди. Шунингдек, Telegram'да хайрия маблағлари йиғиш имкони пайдо бўлгани хабар қилинган эди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

37 ёшни қарши олган Павел Дуров ҳаётий қадриятлар ҳақида гапирди | Zamon.uz