Мирзо Улуғбек туманида бирданига 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Бугун 11 октябрь куни соат 07:45 да Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчасида, "Пушкин" метро бекати яқинида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар берди.


Оралиқ масофани сақламаслик оқибатида: "Captiva","Vaz-2106", "Lacetti", "Cobalt" ҳамда "Spark" русумли автомобиллар олдинма-кетин тўқнашган. Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Яккасарой туманида "Lacetti" ёниб кетгани ҳамда Жиззахда ҳайдовчи рулда ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ юз бергани ҳақида хабар берилган эди.
Муножат Валиева







