энг долзарб

"Ўзбекнефтгаз"га тегишли ускунани 25 минг долларга сотишга уринган собиқ ходим ушланди

Қашқадарёда Бухоро вилоятининг Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига тегишли бўлган ускунани сотишга уринган собиқ цех бошлиғи ва унинг шериги қўлга олинди. Бу ҳақда "NasafNews" хабар берди.

"Ўзбекнефтгаз"га тегишли ускунани 25 минг долларга сотишга уринган собиқ ходим ушланди

 

 

Маълум қилинишича, 16 сентябрь куни ДХХ вилоят бошқармаси ва департаментнинг Муборак туман бўлими ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида "Ўзбекнефтгаз" АЖга қарашли Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига тегишли бўлган 1 дона "фаввора арматураси"ни бошқарманинг собиқ цех бошлиғи С.Г. ва Муборак газни қайта ишлаш заводида ишловчи К.Ш. ноқонуний равишда сотишга урингани аниқланган. Улар келишилган пулдан 19 минг долларни Муборак тумани "Дўстлик" маҳалласида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Қайд этилишича, олиб борилган суриштирувлар давомида С.Г. ноқонуний равишда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ишловчи мансабдор шахслар билан ўзаро келишган ҳолда 4 дона 1 миллиард 56 миллион сўмлик "фаввора арматура"сини ўзлаштириб юборгани маълум бўлган.

 

Ҳозирда С.Г. ва К.Ш. ҳамда Газли нефть ва газни қазиб чиқариш бошқармаси мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ 10 минг доллар эвазига уй-жой қуриш учун ер олиб бермоқчи бўлган шахс ушлангани, Бухорода ҳокимлик заxирасидаги ерни 8 000 долларга сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олингани, Бўстонлиқ туманида 5 гектар ерни 150 минг АҚШ долларга олиб беришни ваъда қилган шахс аниқлангани ҳамда ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олингани ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

"Ўзбекнефтгаз"га тегишли ускунани 25 минг долларга сотишга уринган собиқ ходим ушланди | Zamon.uz