Жамият

Бўстонлиқ туманида 5 гектар ерни 150 минг АҚШ долларга олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 5 гектар ерни 150 минг АҚШ долларига олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Бўстонлиқ туманида 5 гектар ерни 150 минг АҚШ долларга олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

 

 

Маълум қилинишича, Тошкент вилоятида яшовчи Б. ва Ш. исмли шахслар Д.А. исмли фуқарога Бўстонлиқ тумани ҳокимининг 2019 йил 23 февралдаги 1055-сонли қарорига асосан Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Амир Темур массивида жойлашган «Султон Аҳмад Омад» фермер хўжалигига 49 йилга ижарага берилган 14,3 гектар ер майдонидан 5 гектарини Бўстонлиқ тумани ҳокимиятида ишловчи Т. исмли шахс орқали 150 000 АҚШ доллари эвазига доимий эгалик ҳуқуқини берувчи қарор чиқартириб беришга ваъда қилган.

 

 

Д.А.нинг юқоридаги ҳолат келтирилган аризасига асосан, 2021 йил 13 сентябрь куни ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси, ДХХ ҳамда ИЖҚК Департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Навоий кўчаси, 39-уйда жойлашган «Миллий таомлар» номли ош марказида ўтказилган тезкор тадбир давомида Б.С., Ш.Х. ва Р.Н. ариза муаллифидан 10 000 АҚШ долларини олган вақт ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан, 2021 йил 13 сентябрь куни Б.С, Ш.Х. ва Р.Н.га нисбатан ИЖҚК Департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

 

Ҳозирда Тошкент вилояти прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 10 минг доллар эвазига уй-жой қуриш учун ер олиб бермоқчи бўлган шахс ушлангани, Бухорода ҳокимлик заxирасидаги ерни 8 000 долларга сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олингани ҳамда ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олингани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"