Сиёсат

"Бу катта ишларнинг биринчи натижалари. Лекин корхонадаги босқичлар ҳали охиргиси эмас" — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Олот туманидаги “Мергантекс” масъулияти чекланган жамиятини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бу катта ишларнинг биринчи натижалари. Лекин корхонадаги босқичлар ҳали охиргиси эмас" — Шавкат Мирзиёев

 

 

Давлатимиз раҳбари 2017 йилда ушбу корхона негизида пахта-тўқимачилик кластери тузиш лойиҳаси билан танишган эди. Шундан сўнг унинг фаолиятида туб бурилиш бўлди. 2018-2020 йилларда 22 миллион доллардан зиёд инвестиция жалб қилиниб, Германия, Япония, АҚШ, Бельгия ва Швейцариядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди. 

 

 

Бугун корхона пахта хомашёсига бирламчи ишлов беришдан тортиб тайёр кийим-кечак тикишгача бўлган барча жараёнларни қамраб олган улкан кластерга айланди. Бу ерда 880 киши ишламоқда. Кластер йилига 30 минг тонна пахта хомашёсини қайта ишлаш қувватига эга. Ўтган йили бу ерда жами 240 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 6 миллион долларликдан зиёд экспорт қилинган.

 

 

- Бу катта ишларнинг биринчи натижалари. Лекин корхонадаги босқичлар ҳали охиргиси эмас. Энди кейинги босқичларни ўзлаштириб, инновацион технологияларни жорий этиб, қўшилган қийматли маҳсулотларни кўпайтиришга ҳаракат қилиш керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

 

Келгуси йили кластерда табиий  ва кимёвий толадан тайёр кийимлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. Қиймати 25 миллион доллар бўлган ушбу лойиҳа натижасида экспорт ҳажми 30 миллион долларга етиши, қўшимча мингта иш ўрни очилиши мўлжалланган.

 

 

Давлатимиз раҳбарига пахта етиштиришда қўлланилаётган инновацион усуллар ҳақида маълумот берилди. Кластер томонидан 1 минг 200 гектар майдонда томчилатиб суғориш жорий этилган. Натижада сув сарфи камайиб, ернинг унумдорлиги ошган. Айрим фермер хўжаликлари пахтадан 70 центнергача ҳосил олган. Бир туп ғўзада 190 тагача кўсак бўлган.

 

 

Шавкат Мирзиёев бундай самарали ишларни давом эттириш, фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш, жумладан, хориж тажрибаси асосида маҳаллий томчилатиб суғориш технологияси ишлаб чиқариш зарурлигини таъкидлади.

 

 

 

 

 

 

Аввалроқ давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида бўлиши ҳақида хабар берилганди. 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

"Бу катта ишларнинг биринчи натижалари. Лекин корхонадаги босқичлар ҳали охиргиси эмас" — Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz