Сиёсат

Президент: "Бизнинг мақсадимиз - ўзимизнинг ёшларни ишлатиш, халқимизга ойлик бериш"

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Президент: "Бизнинг мақсадимиз - ўзимизнинг ёшларни ишлатиш, халқимизга ойлик бериш"

 

 

Марказ давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган. Бу ерда меҳнат бозори талаблари асосида хизмат кўрсатиш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва техника соҳалардаги ўттизга яқин касбга тайёрлаш йўлга қўйилган. Ўқув ва машғулот хоналари тегишли ускуна, компьютер, муляж ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган.

 

 

Давлатимиз раҳбари марказдаги машғулотларни кўздан кечирди, ёшлар билан суҳбатлашди.

 

- Ишсиз фуқароларимизни касб-ҳунарли қилиб, ҳаётга йўлланма бериш учун мана шундай шароитларни ташкил қилаяпмиз, - деди Шавкат Мирзиёев. - Бундан унумли фойдаланиб, касбни яхши ўргансангиз, сизлар иш эмас, иш сизларни излайди, даромадингиз юқори бўлади. Нечa ёшга киришидан қатъи назар, ўқиган, изланган, касб эгаллаган одам қадрли бўлади. Мен сизларнинг шундай қадрли бўлишингизни истайман.

Иқтисодиёт тармоқларида малакали мутахасисларга талаб ошиб бораётгани, бу ерда ўқиган ёшлар келгусида ишга олиниши қайд этилди. 

- Жуда катта-катта корхоналар қуряпмиз, кўпида чет элдан келган мутахассислар ишлаяпти. Бизнинг мақсадимиз - ўзимизнинг ёшларни ишлатиш, халқимизга ойлик бериш. Бунинг учун вақтни бекор ўтказмай, ўзларингни ҳам, устозларингни ҳам қийнаб, касбни мукаммал эгаллашингиз керак, - деди Президент.

 

 

Муассаса давлат-хусусий шериклик тизимида ишлайди. Давлат шароит яратиб, илмий ва моддий жиҳатдан таъминлайди. Машғулотларни амалиётчилар, тадбиркорлар, заводлар вакиллари олиб боради ва кейинчалик битирувчиларни ишга олади. Мономарказ дипломи касб-ҳунар мактаблари дипломи билан бир хил даражага эга.

 

 

Шунингдек, марказда инглиз, рус, япон, корейс тилларини ўқитиш курслари ҳам очилган.

 

 

 

 

 

 

 

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Олот туманидаги “Мергантекс” масъулияти чекланган жамиятини бориб кўргани ҳамда Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги “Юксалиш” саноат шаҳарчасида бўлиб, “Glass еxpo” МЧЖ фаолияти билан танишгани ҳақида хабар берилганди.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Президент: "Бизнинг мақсадимиз - ўзимизнинг ёшларни ишлатиш, халқимизга ойлик бериш" | Zamon.uz