Lifestyle

Бенкси — стрит-арт қироли

Таниқли стрит-арт рассоми – Бенкси ўзининг ноодатий суратлари билан бутун дунёда шуҳрат қозонган.  Куни кеча унинг навбатдаги расми рекорд миқдорда сотилди.

Бенкси — стрит-арт қироли

 

BBCнинг маълум қилишича, машҳур рассомнинг “Ахлат қутисидаги севги” тасвири Sotheby’s аукционида 16 миллион фунт (25.4 миллион доллар) га сотилди. У аслида “Шар кўтарган қизалоқ” деб номланган ва 2018 йилда қарийб 1.5 миллион долларга баҳоланган эди. Аммо шундан кейин расм қисқариб кетган ва умуман ўзгартирилган эди.

 

zamon.uz давримизнинг энг машҳур ва сирли рассомларидан бирининг турли вақтларда яратилган машҳур асарларини намойиш қилади.

 

“Ғазо секторидаги мушукча”

 

 

Ғазо сектори дунёдаги энг нотинч нуқталардан бири. Унинг аҳолисини қарийб ярми болалардан иборат. 2015 йилда Бенкси Ғазо секторига боради ва вайроналар орасидаги мушукча расмини чизади. Ундаги контраст ноодатий эди: вайроналар ва ўйнаб турган мушук. “Бу мушук бутун дунёга унга айни пайтда тинчлик ва хурсандчилик кераклигини айтмоқда. Аммо у нимани ўйнашни топиб олди (мушук бир уюм темир билан бирга тасвирланган). Бизнинг болаларимиз-чи?” –, дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

 

“Рождество билан!”

 

 

Расмда бир қарашда қор остида турган бола кўринади. Аммо деворнинг бошқа бурчагида ёниб турган чиқинди қутисини кўриш мумкин. Бенкси буни Уэльсдаги Порт-Телбот шаҳрида чизган. Шаҳар экологик ҳолати ўта ёмон. Бенкси бу орқали салбий экологик муҳитга эътибор қаратган.

 

Қизиқарли томони, расм чизилган гараж эгаси уни 100 минг фунтга сотган. Аммо бир шарт эвазига: расм шаҳарда қолади. Порт-Телбот аҳолиси қачондир бу тасвир шаҳарнинг табиий муҳитини яхшилашига умид қилади.

 

“Смартфонли севишганлар”

 

 

Ушбу расм Broad Plains Boys клуби эшигига чизилган. Клуб аслида ёпилиб кетиш арафасида эди. Аммо вазиятга Бенкси аралашади. Натижада бизнеси барбод бўлиш арафасида турган клуб эгаси эшикни 400 минг фунтга сотишга муваффақ бўлди.

 

Расмнинг маъноси яққол кўриниб турибди: ижтимоий тармоқлар ва смартфонлар даврида виртуал олам жонли мулоқотни чеклаб қўймоқда.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Умар Умрзоқов

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Бенкси — стрит-арт қироли | Zamon.uz