Жамият

Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби белгиланди

 

Унга кўра, ертўладан фойдаланиш кўп квартирали уй-жой мулкдорининг розилигига асосан амалга оширилади.

 

Ертўладаги жойлар фақат ертўлада шуғулланиш мумкин бўлган қуйидаги фаолият турларини амалга ошириш учун берилади. Жумладан, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилиш: дўконлар, киоскалар, дўкончалар ва яна шунга ўхшаш бошқа фаолият билан шуғилланиш мумкин. Шунингдек, маиший хизмат кўрсатиш, жумладан, сартарошхона, пойбзал тикиш ва таъмирлаш, оптика, соат созлаш устахоналари, тикувчилик ва каштачилик, ателе кабилар шулар сирасига киради.

 

Бундан ташқари, умумий овқатланишдан иборат ресторанлар, кафе, кафетерийлар, музқаймоқ ва чанқовбосди ичимликлар барлари, газакхоналарга ҳам ертўладан фойдаланишга рухсат берилади.

 

Эндиликда банк, алоқа хизматларини кўрсатиш учун ҳам ертўладан фойдаланиш мумкин. Бунда банкнинг бўлимлари ва валюта алмаштириш пунктлари назарда тутилган.

 

Почта бўлими ва курерлик фаолияти, газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан савдо қилиш бутиклари ҳам ертўлада ташкил этилиши эркин тарзда амалга оширилади. Бижутерия ҳамда жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш ишлари ҳам кўп қаватли уйлар ертўласида ташкил этилиши мумкин.

 

Бундан ташқари:

 

● гулчамбарлар, сунъий гуллар ва гул маржонларини тайёрлаш;

● рассомлик ва ҳайкалтарошлик;

● хизмат кўрсатиш ва тадбиркорларнинг офислари ҳамда идоралари;

● видео ва фотосуратга олиш, компютер хизматлари;

● таржима ва таҳрир хизматлари;

● дизайн, чизмачилик-графика хизматлари;

● кийим-кечак ва идишларни ижарага бериш хизмати;

● риелторлик фаолияти;

● газламаларга нақшлар солиш, трафаретли босма ва қўлда расм чизиш хизматлари;

● жисмоний тарбия ва спорт муассасалари фаолияти;

● давлат ташкилотларини жойлаштириш;

● суғурта ташкилотларини жойлаштириш ҳам шулар сирасига киради.

 

Эслатма: мазкур фаолият турлари ёнғинга қарши ва техник шартларнинг минимал талабларига амал қилинган тақдирда ташкил этишга рухсат берилади. 

 

Ертўладан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловларининг энг кам миқдорлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.

 

Ижара тўловлари ушбу кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини сақлаш харажатларига йўналтирилади.

 

Эслатма: ертўладан фойдаланувчи томонидан уни бошқа шахсларга сотиш, ҳадя этиш, гаровга қўйиш ва ижарага беришга йўл қўйилмайди.

 

Бундан аввал айрим ходимларга уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсациясидан даромад солиғи ундирилмаслиги ҳамда ертўлада қиморхона очган 21 ёшли шахс устидан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Оламгир Абдиев

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"