энг долзарб

Яккасарой ва Сергели туманларида қурилган янги йўллар бугундан очилди

Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Сергели туманларида қурилган янги йўлни кўздан кечирди.

Яккасарой ва Сергели туманларида қурилган янги йўллар бугундан очилди

 

Сергели билан Яккасарой туманини боғлайдиган қўшимча йўл жуда зарур эди. Йўл қурилиш лойиҳаси икки босқичда амалга оширилмоқда. Бугунги кунда Чўпонота кўчасидан Тошкент ҳалқа йўлигача қарийб 2 километрлик трасса қуриб, битказилган. Унинг Кичик ҳалқа йўли устидан ўтган қисмида 788 метрлик кўприк ва Тошкент ҳалқа йўлига туташган жойида иккита 207 метрлик йўл ўтказгич барпо этилган. 

 

Мазкур транспорт иншоотлари бугундан очилди.

 

Ушбу янги йўл ва кўприклар муҳандислик ечимига кўра жуда қулай. Биринчидан, мазкур янги кўча Тошкентнинг энг йирик транспорт артериялари – кичик ва катта ҳалқа йўллари билан кесишади. Иккинчидан, транспортларнинг янги кўприкка чиқиши ҳам, тушиши ҳам қулай. Ҳеч қандай светофор ёки қайрилиб олишларсиз, бошқаларга халақит бермаган ҳолда, кейинги йўналишга қўшилиб кетиш мумкин.

 

Айни пайтда лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида жадал ишлар олиб борилмоқда. Тошкент ҳалқа йўлидан Қипчоқ кўчасигача бўлган 4 километрдан зиёд йўл қурилмоқда.

 

Mазкур 6 қаторли йўл ва кўприклар соатига 12 мингтагача автотранспортни ўтказиш қувватига эга бўлади. Шу тариқа, Сергели туманидан шаҳар марказига етиб бориш вақти олдинги 40-50 дақиқа ўрнига 20 дақиқани ташкил қилади. Янги Сергели кўчасидаги тирбандлик икки бараварга қисқаради.

 

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"