Ўзбекистон

“Мавжуд имкониятларга нисбатан кам”: Президент электротехника саноатини жадал ривожлантириш зарурлигини таъкидлади

Сўнги ўн йилда электротехника саноатида 413 та янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди ва 100 дан ортиқ турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

“Мавжуд имкониятларга нисбатан кам”: Президент электротехника саноатини жадал ривожлантириш зарурлигини таъкидлади

 

Шавкат Мирзиёев электротехника саноати вакиллари, соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар ва инвесторлар билан мулоқот ўтказмоқда.

 

Учрашувда қайд этилишича, кейинги ўн йилда электротехника саноатига 2 миллиард доллар инвестиция киритилиб, 413 та янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилган. Натижада маиший техника, қуёш панеллари, электрон ҳисоблагичлар ва юқори кучланишли трансформаторлар каби 100 дан ортиқ турдаги янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

 

Жорий йилда соҳада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 50 триллион сўмга етган. Таққослаш учун, 2016 йилда бу кўрсаткич 1,7 триллион сўмни ташкил этган. Инвестициялар ҳажми 600 миллион долларга, экспорт эса 1 миллиард 600 миллион долларга етказилган. Ўтган даврда экспорт 14 баробар ўсган.

 

Давлат раҳбари эришилган натижалар мавжуд имкониятларга нисбатан кам эканини таъкидлаб, электротехника саноатини янада жадал ривожлантириш зарурлигини қайд этди.

 

Саноатнинг асосий хомашёларидан бири бўлган мис ишлаб чиқаришни кўпайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда 3-мис бойитиш фабрикаси ишга туширилди. Ушбу лойиҳа ҳисобига мис ишлаб чиқариш ҳажмини 300 минг тоннага, 2030 йилга бориб эса 500 минг тоннага етказиш режалаштирилган.

 

Шунингдек, мамлакатда қуёш ва шамол электр станциялари, энергия сақлаш қувватлари барпо этилмоқда, ҳудудларда кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Келгуси ўн йилда ҳамкорлар билан 450 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш мақсад қилинган.

 

Таъкидланишича, бу электротехника маҳсулотлари учун улкан ва узоқ муддатли бозорни шакллантиради. Ўзбекистонда мис ва муҳим минераллар захиралари, салоҳиятли ёшлар, тажрибали тадбиркорлар ҳамда ҳамкорликка тайёр инвесторлар мавжуд. Эндиликда ушбу имкониятларни янги технологиялар ва ишланмалар билан бирлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши мумкин

Ўтган йили мамлакатга 9 мингта банкомат импорт қилинган.

Жиноятчиликни олдиндан прогноз қилиш тизими жорий этилади: дастлаб қаерда синовдан ўтади?

Жиноятчиликни олдиндан прогноз қилиш тизими жорий этилади: дастлаб қаерда синовдан ўтади?

Жиноятларнинг сабаблари, масъул идоралар ва кўрилган чоралар натижалари ягона электрон платформада назорат қилинади.

Ноябрда 30 даражагача иссиқ: Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ҳарорат рекордлари янгиланди

Ноябрда 30 даражагача иссиқ: Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ҳарорат рекордлари янгиланди

Навоийда ҳаво 30 даражагача, Бухорода эса 30,6 даражагача исиди.

Зиёратчиларни алдаб пул олиш: ноқонуний “Умра” сафарини ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди

Зиёратчиларни алдаб пул олиш: ноқонуний “Умра” сафарини ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди

Самарқанд ва Гулистонда тегишли рухсатномасиз сафарларини ташкил этишга уринган шахсларга чора кўрилди.

Тошкентда Ўзбекистон-Россия медиафоруми бошланди

Тошкентда Ўзбекистон-Россия медиафоруми бошланди

Унда икки мамлакат ўртасидаги медиа ҳамкорлик, рақамли трансформация ва ахборот хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ректорларга огоҳлантириш бердим, аммо ҳеч бирини ишдан олмадим — Эркинжон Турдимов

Ректорларга огоҳлантириш бердим, аммо ҳеч бирини ишдан олмадим — Эркинжон Турдимов

Таълим ва фан вазири 5 нафар ректорнинг ишдан олингани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

5 минг долларлик иш ваъдаси: Қорақалпоғистонда гумонланувчи ушланди

5 минг долларлик иш ваъдаси: Қорақалпоғистонда гумонланувчи ушланди

У фуқарони ҳамшираликка ишга жойлаштириш эвазига пул талаб қилган.

Иш ҳақи берилмаган эди: Россияда 8 ўзбекистонликка  1,5 миллион рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Иш ҳақи берилмаган эди: Россияда 8 ўзбекистонликка 1,5 миллион рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Ундириладиган маблағ иш ҳақи қарздорлиги, кечиктирилган тўловлар учун компенсация ва маънавий зарар товонларини ўз ичига олади.