Ўзбекистон

Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши мумкин

Ўтган йили мамлакатга 9 мингта банкомат импорт қилинган.

Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши мумкин

 

Ўзбекистонда банкоматларга бўлган талаб ортиб бормоқда. Ўтган йили мамлакатга 9 мингта банкомат харид қилиниб, 50 миллион доллардан ортиқ маҳсулот импорт қилинган.

 

Савдо ва кўнгилочар мажмуалар, янги уй-жой массивлари сонининг кўпайиши билан банкоматларга бўлган эҳтиёж янада ошиши кутилмоқда.

 

Шу муносабат билан банкоматларга бўлган талабни ҳисоб-китоб қилиш, зарур технологиялар ва инвесторларни жалб этиш орқали уларни маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганиш вазифаси қўйилди.

 

Шунингдек, ҳудудларда электротехника саноатини ривожлантириш учун бир қатор янги ишлаб чиқариш йўналишлари мавжудлиги қайд этилди. Хусусан, Тошкент вилоятида энергия батареялари ва электроника учун юпқа мис фольгаси, Жиззахда электромобиллар учун инверторлар ва зарядлаш қурилмалари, Наманганда сув насослари учун энергия тежамкор электр двигателлар, Қорақалпоғистонда эса серверлар учун узлуксиз электр таъминоти ва совитиш тизимларини ишлаб чиқариш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

12 нафар блогер реклама қонунчилигини бузган: уларга маъмурий чора қўлланилди

12 нафар блогер реклама қонунчилигини бузган: уларга маъмурий чора қўлланилди

Рақобат қўмитаси мониторингида 110 нафар блогернинг саҳифалари кузатилмоқда.

“Мавжуд имкониятларга нисбатан кам”: Президент электротехника саноатини жадал ривожлантириш зарурлигини таъкидлади

“Мавжуд имкониятларга нисбатан кам”: Президент электротехника саноатини жадал ривожлантириш зарурлигини таъкидлади

Сўнги ўн йилда электротехника саноатида 413 та янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди ва 100 дан ортиқ турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Жиноятчиликни олдиндан прогноз қилиш тизими жорий этилади: дастлаб қаерда синовдан ўтади?

Жиноятчиликни олдиндан прогноз қилиш тизими жорий этилади: дастлаб қаерда синовдан ўтади?

Жиноятларнинг сабаблари, масъул идоралар ва кўрилган чоралар натижалари ягона электрон платформада назорат қилинади.

Ноябрда 30 даражагача иссиқ: Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ҳарорат рекордлари янгиланди

Ноябрда 30 даражагача иссиқ: Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ҳарорат рекордлари янгиланди

Навоийда ҳаво 30 даражагача, Бухорода эса 30,6 даражагача исиди.

Зиёратчиларни алдаб пул олиш: ноқонуний “Умра” сафарини ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди

Зиёратчиларни алдаб пул олиш: ноқонуний “Умра” сафарини ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди

Самарқанд ва Гулистонда тегишли рухсатномасиз сафарларини ташкил этишга уринган шахсларга чора кўрилди.

Тошкентда Ўзбекистон-Россия медиафоруми бошланди

Тошкентда Ўзбекистон-Россия медиафоруми бошланди

Унда икки мамлакат ўртасидаги медиа ҳамкорлик, рақамли трансформация ва ахборот хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ректорларга огоҳлантириш бердим, аммо ҳеч бирини ишдан олмадим — Эркинжон Турдимов

Ректорларга огоҳлантириш бердим, аммо ҳеч бирини ишдан олмадим — Эркинжон Турдимов

Таълим ва фан вазири 5 нафар ректорнинг ишдан олингани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

5 минг долларлик иш ваъдаси: Қорақалпоғистонда гумонланувчи ушланди

5 минг долларлик иш ваъдаси: Қорақалпоғистонда гумонланувчи ушланди

У фуқарони ҳамшираликка ишга жойлаштириш эвазига пул талаб қилган.