Ўзбекистон

12 нафар блогер реклама қонунчилигини бузган: уларга маъмурий чора қўлланилди

Рақобат қўмитаси мониторингида 110 нафар блогернинг саҳифалари кузатилмоқда.

12 нафар блогер реклама қонунчилигини бузган: уларга маъмурий чора қўлланилди

 

Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда жойлаштирилаётган реклама материалларининг “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқлигини мониторинг қилиб бормоқда. Текширувлар давомида 12 нафар блогер томонидан қонунчилик талабларига зид реклама ахборотлари жойлаштирилгани аниқланган.

 

Қўмита томонидан ижтимоий тармоқларда фаолият юритаётган 110 нафар блогер рўйхати шакллантирилган. Уларнинг саҳифаларида эълон қилинаётган реклама материаллари ҳар куни мониторинг қилинмоқда.

 

Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан 12 нафар блогерга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган.

 

Шунингдек, республикада кенг жамоатчиликка танилган қўшиқчилар, актёр ва актрисалар ҳамда спортчилар рўйхати шакллантирилиб, уларнинг ижтимоий тармоқлардаги реклама билан боғлиқ чиқишлари ҳам мунтазам кузатиб борилмоқда.

 

Рақобат қўмитаси реклама берувчилар, реклама тайёрловчилар ва тарқатувчилар, шу жумладан, блогерлар ҳамда машҳур шахсларни реклама материалларини жойлаштиришда “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига қатъий риоя қилишга чақирди.

 

Қўмита рекламада ҳақиқий ва ишончли маълумот бериш, истеъмолчиларни чалғитадиган ёки товар ва хизматлар ҳақида нотўғри тасаввур уйғотадиган ахборотларни тарқатмаслик ҳар бир реклама иштирокчисининг масъулияти эканини таъкидлади.

 

Қонунчилик талабларини билмаслик ёки уларга эътиборсизлик билан муносабатда бўлиш жавобгарликдан озод этмайди. Қўмита ижтимоий тармоқлардаги рекламалар мониторингини кучайтириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ишларни давом эттиради.

Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши мумкин

Ўтган йили мамлакатга 9 мингта банкомат импорт қилинган.

“Мавжуд имкониятларга нисбатан кам”: Президент электротехника саноатини жадал ривожлантириш зарурлигини таъкидлади

“Мавжуд имкониятларга нисбатан кам”: Президент электротехника саноатини жадал ривожлантириш зарурлигини таъкидлади

Сўнги ўн йилда электротехника саноатида 413 та янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди ва 100 дан ортиқ турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Жиноятчиликни олдиндан прогноз қилиш тизими жорий этилади: дастлаб қаерда синовдан ўтади?

Жиноятчиликни олдиндан прогноз қилиш тизими жорий этилади: дастлаб қаерда синовдан ўтади?

Жиноятларнинг сабаблари, масъул идоралар ва кўрилган чоралар натижалари ягона электрон платформада назорат қилинади.

Ноябрда 30 даражагача иссиқ: Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ҳарорат рекордлари янгиланди

Ноябрда 30 даражагача иссиқ: Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ҳарорат рекордлари янгиланди

Навоийда ҳаво 30 даражагача, Бухорода эса 30,6 даражагача исиди.

Зиёратчиларни алдаб пул олиш: ноқонуний “Умра” сафарини ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди

Зиёратчиларни алдаб пул олиш: ноқонуний “Умра” сафарини ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди

Самарқанд ва Гулистонда тегишли рухсатномасиз сафарларини ташкил этишга уринган шахсларга чора кўрилди.

Тошкентда Ўзбекистон-Россия медиафоруми бошланди

Тошкентда Ўзбекистон-Россия медиафоруми бошланди

Унда икки мамлакат ўртасидаги медиа ҳамкорлик, рақамли трансформация ва ахборот хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ректорларга огоҳлантириш бердим, аммо ҳеч бирини ишдан олмадим — Эркинжон Турдимов

Ректорларга огоҳлантириш бердим, аммо ҳеч бирини ишдан олмадим — Эркинжон Турдимов

Таълим ва фан вазири 5 нафар ректорнинг ишдан олингани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

5 минг долларлик иш ваъдаси: Қорақалпоғистонда гумонланувчи ушланди

5 минг долларлик иш ваъдаси: Қорақалпоғистонда гумонланувчи ушланди

У фуқарони ҳамшираликка ишга жойлаштириш эвазига пул талаб қилган.