Жамият

“Янги Ўзбекистон” университетининг тақдимоти бўлиб ўтди

Президент ташаббуси билан юртимизда олий ўқув муассасалари сони яна биттага кўпайди: “Янги Ўзбекистон” университети ташкил этилди.  Ўқишга кириш имтиҳонлари 2021 йилнинг сентябрь ойида ўтказилди.

“Янги Ўзбекистон” университетининг тақдимоти бўлиб ўтди

 

 Бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ушбу университетнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Тадбирда таъкидланганидек, “Янги Ўзбекистон” университетига кириш имтиҳони шу йилнинг 6 сентябрь куни “Cambridge Assessment” ташкилоти билан ҳамкорликда бўлиб ўтди. Унда саралаш босқичидан мувафаққиятли ўтган 1213 нафар номзод иштирок этди. Имтиҳонларнинг 1-босқичи – саралаш жараёнида  6000 дан ортиқ талабгорлар рўйхатдан ўтди.

 

Университетга 2021-2022 ўқув йилида қуйидаги йўналишларга қабул бўлиб ўтди:

 

—  Механика муҳандислиги;

—  Кимё муҳандислиги;

—  Дастурий таъминот муҳандислиги.

Имтиҳон натижаларига кўра,  200 нафар талаба ўқишга  қабул қилинди.

 

“Янги Ўзбекистон” университети “Дунёнинг энг яхши 100 университетлари” рейтингида 1-ўринда турадиган  “Massachusetts” технология институти билан ҳамкорлик қилади.

 

Шу билан бирга, университетга маҳаллий мутахассислар билан бир қаторда хорижий педагог-кадрлар ҳам жалб этилган.  Олийгоҳдаги барча 10 та фундаментал фанлар бўйича илмий дастурларни ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнига тадбиқ қилишда “TUM International” билан ҳамкорлик олиб борилиши кўзда тутилган.

 

 Университетнинг илк талабаларидан бири Заршиджон Насимов шундай дейди:

 

— Мен қиззиқан соҳамда ҳар доим 10 қадам олдинда бўлишни хоҳлайман. Шу сабабли, янги университетнинг муҳандислик йўналишига ҳужжат топширдим ва юқори балл билан ўқишга қабул қилиндим. Келажакда университет номи каби янги ва юқори марраларни эгаллайдиган кадр бўлиб етишишга умид қиламан.

 

Янги таълим муассасасига мисрлик профессор Ислам Элҳадарей “Дастурий таъминот” факультетига катта ўқитувчи сифатида таклиф этилган. У  ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

 

— Буни дунёдаги энг яхши лойиҳалардан бири, деб ҳисоблайман. Профессорлар жамоаси, талабалар билими ва кайфияти,  барчаси юқори даражада. Мен бу  университет янги авлодга янгича таълим-тарбия бера олишига ишонаман. Ўйлайманки, улар янги Ўзбекистонни қуришда ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшади.

 

 Tақдимот доирасида давра суҳбати ташкил этилди. Ўқув биноси ва талабалар турар-жойи бўйлаб пресс-тур уюштирилди.

 

Пресс-турда университетда илк ўқув йилининг бошланиши муносабати билан янги қабул қилинган талабалар иштирокида бу ерда яратилган шарт-шароитлар, фан ўқитувчилари, дарс жадваллари, баҳолаш мезони ҳақида тақдимотлар бўлиб ўтди. Шунингдек, “Янги Ўзбекистон” таълим портали (Intranet) ишга тушгани айтилди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал  суниъий интеллектни ривожлантириш илмий тадқиқот институти ташкил этилиши ва  Фармацевтика техник университети ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

“Янги Ўзбекистон” университетининг тақдимоти бўлиб ўтди | Zamon.uz