Lifestyle

Диетологлар озиш учун гўштдан воз кечиш танада қандай ўзгаришларга олиб келишини маълум қилди

Кундалик ҳаётимизда деярли  ҳар куни гўштли таомлар истеъмол қиламиз. Баъзан ортиқча вазн тўпламаслик учун нондан воз кечганимиз каби гўшт ва гўштли таомларни ҳам ўзимиз учун тақиқлаймиз. Аслида-чи? Бу ҳаракатларимиз саломатлигимизга қай даражада таъсир қилади?

Диетологлар озиш учун гўштдан воз кечиш танада қандай ўзгаришларга олиб келишини маълум қилди

 

 

 Мутахассисларнинг фикрича, бир киши йил давомида 39,5 килограмм гўшт истеъмол қилиши керак. Бундан ташқари, жисмоний саломатликнинг 50 фоизи одамнинг ҳаёт тарзига боғлиқ, яъни у овқатланиш тартибини ҳам ўз ичига олади.

 

Диетологлар гўшт маҳсулотларидан воз кечганда танадаги ўзгаришлар ҳақида қуйидаги фикрга келди:

 

 "Буларнинг барчаси гормонал бузилишларга олиб келади. Сочлар, милклар, суяклар, репродуктив функция зарарланади.  Гўштдаги оқсил миқдори инсон танаси учун ниҳоятда фойдали, ундан қочиш  эса анемия (оққон) ривожланиш хавфини  оширади. Агар гўшт маҳсулоти рациондан чиқариб ташланса,  унинг ўрнига турли ўсимлик, кўкат, салатлар истеъмоли барибир гўшт оқсилининг ўрнини боса олмайди ”.

 

 Шунингдек, мутахассисларнинг қўшимча қилишича, гўштдан воз кечган одамлар кўп қаҳва ва чой ичмаслиги керак. Иккала ичимлик ҳам темир моддасининг сўрилишига халақит бериши мумкин. Бу жараённи нормаллаштириш учун “аскорбин” кислотаси бўлган овқатларни истеъмол қилиш зарур.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал  тиниқиб ухлашга ёрдам берадиган 13 маҳсулотнинг орасида гўшт ҳам борлиги ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Диетологлар озиш учун гўштдан воз кечиш танада қандай ўзгаришларга олиб келишини маълум қилди | Zamon.uz