энг долзарб

Ўзбекистон Президенти сайлови — Саудия Арабистони газетаси нигоҳида

Саудия Арабистонининг етакчи нашрларидан бири бўлган "Al-Muashshir al-Iqtisadiy" газетасида "Ўзбекистон 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарлик кўрмоқда" номли мақола чоп этилди.

Ўзбекистон Президенти сайлови — Саудия Арабистони газетаси нигоҳида

 

 

"Дунё" ахборот агентлиги хабарига кўра, мақолада Ўзбекистон Президенти сайловига кўрилаётган тайёргарлик ишлари, сайлов жараёнининг миллий сайлов қонунчилиги, тан олинган халқаро стандартлар ва демократик тамойилларга мувофиқ, очиқ ва ошкора ўтказилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз боради.

 

Мақолада хорижий давлатларда бўлиб турган фуқароларнинг Ўзбекистон Президенти сайловида иштирокини таъминлаш бўйича бажарилаётган ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

 

"Ўзбекистон дипломатия ваколатхоналари жойлашган 38 мамлакатда 54 та сайлов участкаси ташкил этилган. Шунингдек, 128 та шаҳарда ва дипломатия ваколатхонаси бўлмаган 11 та давлатда 310 дан ортиқ овоз бериш нуқталари ўрин олган", — дейилади мақолада.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўмон Султонлигининг "Asdaa Oman" газетасида "Сайловолди тайёргарлик ишлари якунлангач, 24 октябрь куни Ўзбекистонда Президент сайловлари ўтказилади" сарлавҳали мақола чоп этилганди.

 

Аввалроқ Ҳиндистондаги “Political Events” журнали саҳифасида “Янги Ўзбекистон замонавий ташқи сиёсатининг халқаро-ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда” сарлавҳали мақола босилиб чиққани ҳамда “Янги Ўзбекистон” боғи ва Мустақиллик монументининг тантанали очилиши Жанубий Кореянинг "The Korea Post" журнали саҳифаларида чоп этилгани ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.