энг долзарб

Бухородаги харобага айланган "Сомонийлар" боғи қайта тикланади...ми?

2004 йилда қурилиб, фойдаланишга топширилган маданият ва истироҳат боғининг ҳозирги аҳволи қандай? Бухорода жойлашган бу кўнгилочар маскан учун ким жавобгар?

Бухородаги  харобага айланган "Сомонийлар" боғи қайта тикланади...ми?

 

Маълум бўлишича, 24,5 гектардан ортиқ ер майдонини эгаллаган боғ ҳозирги кунга келиб қаровсиз аҳволга тушиб қолган. Бу боғ тарихи  аслида ХХ асрнинг 30 йилларига бориб тақалади. Боғдаги бугунги ҳолатни вилоят ҳокимининг ўзи текширди.

 

Мазкур истироҳат боғи дирекцияси раҳбари Шокир Юлдашев боғ ҳақида ўз  фикрларини айтди:

 

— Бу боғ бир пайтлар 10 минг кишигача мижозни қабул қилган ва уларга маданий  — кўнгилочар хизматлар кўрсатган. Истироҳат боғининг 8 та кириш дарвозаси бор, минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар экилган, кўл ва ёзги амфитеатри билан бирга, 50 га яқин атракцион ва ўйин қурилмалари мавжуд. 2015 йилда боғда олиб борилган сўнгги таъмирлашда баландлиги 24 метрли  арғимчоқ шаҳарнинг бошқа қисмидаги "Пахтаой" (ҳозирги "Ситора") болалар боғига кўчирилган, унинг ўрнига янги ва мустаҳкам 30 метрли чархпалак ўрнатилган.

 

 Афсуски, боғнинг файзи йўқолган, "Шоҳруд' ариғидан тортилган сув таъминоти яхши бўлишига қарамай, маскан деворларига яқин ариқда сув оқмайди. Энг ачинарлиси, бу ерда қўланса ҳид билан боғлиқ муаммога дуч келиш билан бирга, хавфсизлик чораларига ҳеч ким кафолат бера олмайдиган 6 метрли сунъий кўл ҳам ўрин олган.

 

 Шунингдек, боғда 17 йил аввал таъмирлашдан чиқарилган 300 метрдан ортиқ майдонда барпо қилинган фаввора ҳам 6 йилдирки яроқсиз ҳолатга келган. Фаввора ёнида жойлашган 500 ўринли амфитеатр саҳнаси ҳам ачинарли ҳолатда. Ёнидаги кўчма дўконларнинг мавсумий ёғингарчиликлар натижасида занглаган қоплама сиртини ўт-ўланлар босиб кетган.

 

Санитария-гигиена қоидаларига умуман риоя қилинмаган ҳожатхонанинг ташқи ва ички аҳволи ҳам қониқарсиз аҳволга тушиб қолган.

 

Дирекциянинг ҳозирги ҳолати бўйича ҳисоботида шундай дейилади:

 

“2004 ва 2015 йиллардаги таъмирлаш ишлари тўлиқ ҳомийлик асосида амалга оширилган. Натижада 7 кишидан таркиб топган дирекция ободонлаштириш ишларига жавобгар бўлган. Маъмуриятдан ташқари боғда 1 та штат бирлигида боғбон ва 2 та штат бирлигида фаррош ишлаяпти. Қолаверса, маъмурият хўжалик ҳисобида фаолият юритмоқда. Бу йилда жами 50 дан ортиқ тадбиркор билан тузган 300 миллион сўмлик ижара шартномаси ҳисобидан ишчиларга ойлик маош бериб, давлат олдидаги солиқлар тўланган. Биргина электр энергиясининг йиллик тўлови 4,4 миллион сўм атрофида ҳисобланган”.

 

Хусусан, вилоят ҳокимининг ўрганишларидан сўнг боғнинг ўзида Бухоро шаҳар ҳокими нуқсон ва камчиликларни тез фурсатда бартараф этиш, ундаги сунъий кўл, фаввора, амфитеатр ва бошқа тармоқларини қайта таъмирлаб, замонавий дизайнини шакллантириш ва бунинг учун молиявий маблағ ажратилишини айтиб ўтди.

 

Шу билан бирга боғни янгича кўринишга келтириш масаласида қатъий топшириқ ва тавсиялар берилди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистонда иккита миллий табиат боғи ташкил этилиши, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев "Янги Тошкентни баҳаво жойда бунёд этамиз", — дея таъкидлагани, Водилдаги “Чинор таги ” истироҳат боғи тўлиқ реконструкция қилиниши,  Сурхондарёдаги “Саид оталиқ” мадрасасида таъмирлаш ишлари қачон бошланиши ҳамда Чироқчининг Тарағай қишлоғидаги хароба ҳолига келиб қолган Амир Темур ҳайкали ҳақида хабар берилганди.

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"