Жаҳон

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазо секторида мавсумнинг илк қишки бўрони оқибатида кўчирилган фаластинликлар яшаётган 70 мингга яқин чодирни сув босди. Дастлабки зарар тахминан 3 миллион долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда Ғазо ҳукумати матбуот идорасига таяниб, Al Jazeera хабар берди.

 

7 ноябрь куни эълон қилинган баёнотга кўра, бўрон бошланганидан кейинги 12 соат ичида ўнлаб деворлар қулаб тушган, бир неча киши жароҳатланган. Шунингдек, аввалги ҳужумларда шикастланган ва қулаш хавфи остида турган бинолар аҳоли учун қўшимча таҳдид туғдирмоқда.

 

Ғазо фуқаролик мудофааси хизмати директорининг Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида қутқарув гуруҳларида сув босган оилаларга ёрдам бериш учун ҳатто брезент ва чодирлар ҳам йўқлигини айтди. Унинг таъкидлашича, хизмат ходимлари фақат инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга эътибор қаратмоқда.

 

Бўрон Ғазонинг соғлиқни сақлаш тизимига ҳам зарар етказган. Ғазо шаҳридаги ал-Шифо тиббиёт мажмуаси директори Муҳаммад Абу Салмия шифохонанинг шошилинч ёрдам бўлимини сув босгани ва у тўрт соатга яқин ишламай қолганини маълум қилди.

 

У ёмғир суви чодирлар ичидаги оқова сувлар билан аралашиб кетиши сабабли ошқозон-ичак, нафас йўллари ва тери инфекциялари кўпайиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Шунингдек, совуқ ва нам шароит янги туғилган чақалоқлар ҳаётига жиддий хавф туғдираётганини таъкидлади.

 

Al Jazeera мухбирининг хабар беришича, минглаб кўчирилган оилалар Ғазо соҳилларида чодирларда яшамоқда. Улар кучли шамол, ёмғир ва денгиз суви сатҳининг кўтарилиши хавфи остида қолган. Кўплаб чодирлар кўчирилишнинг дастлабки йилида ўрнатилган бўлиб, тўрт йилдан бери ямаб-ямоқ ҳолда фойдаланилмоқда.

 

Сулҳнинг гуманитар протоколига мувофиқ, чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

 

Фаластин нодавлат ташкилотлари тармоғи директори Муҳаммад Салҳанинг айтишича, ҳозир Ғазога кунига 180–200 та юк машинаси кириб келмоқда. Бу гуманитар протоколда келишилган 600 та юк машинасидан анча кам. Уларнинг атиги 40 га яқини гуманитар ёрдам ташийди.

 

Салҳа Миср чегарасининг Ғазо томонида 50 мингта чодир олиб кирилишини кутиб турганини билдириб, халқаро ҳамжамиятни ёрдам юкларининг ҳудудга етказилишига эришиш учун фаолроқ ҳаракат қилишга чақирди.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Россия Украинага янги зарба беришга тайёрланмоқда — Зеленский

Украина президенти Украина Ҳаво кучлари ва Қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумдан ҳимояланишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

903 та дрон ва 4 та “Нептун” ракетаси: Россия бир кунлик ҳисоботни эълон қилди

Сўнгги 24 соатда Украина дронлари, “Нептун” ракеталари ва бошқариладиган авиабомбалар уриб туширилган.

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

48 соатда 12 давлат билан мулоқот: Эрон вазири минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Ароқчи Уммон, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа 8 давлат ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашув ўтказди.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

Дастлабки маълумотларга кўра, оролга иккита ракета тушган.