Ўзбекистон

"Янги Ўзбекистон  сайловлари — ёшлар нигоҳида"

Халқаро медиа-холлда "Янги Ўзбекистон  сайловлари — ёшлар нигоҳида" мавзусида вебинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ёшлари   умумжаҳон ассоциациясининг Малайзия, Туркия ва Қирғизистон давлатларидаги  вакиллари хорижда олиб борилган сайловолди  тарғибот ишлари юзасидан ZOOM  орқали маълумот берди.

"Янги Ўзбекистон  сайловлари — ёшлар нигоҳида"

 

Қайд этиш жоизки, мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа — Президент сайловига хориждаги  ёшларимиз ҳам бефарқ эмас.  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ишлар хорижда ҳам Сайлов кодексига амал қилган ҳолда тизимли равишда олиб борилмоқда. Энг муҳими, ўзбекистонликлар учун хорижда туриб ҳам овоз бериш имконияти яратилди. Улар қаерда бўлишидан қатъий назар, энг аввало, Ўзбекистон фуқароси: биз сингари ҳақ-ҳуқуқларга эга.

 

Салоҳиддин Мансурхўжаев,  Ўзбекистон ёшлари   умумжаҳон ассоциациясининг Малайзиядаги  вакили:

— Малайзияда вақтинчалик яшаётган ва ўқиётган ўзбекистонлик  ёшлар  томонидан ижтмоий тармоқларда  сайловга оид флешмоб ўтказилди. Унда нафақат Малайзияда,  балки  жанубий   шарқий Осиёнинг бошқа мамлакатларида  яшовчи  ўзбекистонлик ёшлар ҳам қамраб  олинди. Тарғибот  ишлари давомида ўзбекистонлик барча ёшлар бирлашди, десак адашмаймиз. 

 

Эргаш Жумаев, Ўзбекистон ёшлари  умумжаҳон ассоциациясининг Туркиядаги  вакили:

— Таълим олаётган талабалар билан   Туркиянинг бир қанча вилоятларида  Президент сайловининг аҳамияти хусусида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бордик. Яқинда Туркияда муддатидан аввал овоз бериш жараёни бўлиб ўтди.  Туркияда ўқиётган ва меҳнат қилаётган ёшлар масъулиятни ҳис қилган холда б  ўзлари танлаган номзодга овоз берди. 

 

Вебинарда мазкур сиёсий тадбирни Конституция ҳамда қонунлар, умумэътироф этилган халқаро демократик стандартлар асосида ўтиши кўп жиҳатдан фуқароларнинг сиёсий маданияти ва фаоллиги, фуқаролик бурчини чуқур англашига боғлиқлиги ҳақида сўз борди.

 

Муножат Валиева

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

"Янги Ўзбекистон  сайловлари — ёшлар нигоҳида" | Zamon.uz