Мен сайловда бирон-бир қоидабузарлик ҳолатини кўрмадим — Виктор Мартинов
Ўзбекистон Президенти сайловида кузатувчи сифатида иштирок этаётган Губкин номидаги нефть ва газ университети ректори (Россия) Виктор Мартинов ушбу сиёсий жараён ҳақидаги хулосалари билан ўртоқлашди.


- Бугун ўндан ортиқ сайлов участкасида бўлдим. Умуман, иш аниқ ва юқори даражада ташкил этилган. Эрта тонгдан бошлаб одамлар овоз беришга ошиқаётгани мени ҳайрон қолдирди. Ёши катталар кичик ёшдаги фарзандлари билан овоз беришга келгани фуқароларнинг давлат ишларида ва мамлакат ҳаётида иштирок этишининг муҳим элементидир. Мен бирон-бир қоидабузарлик ҳолатини кўрмадим. Умумий муҳит ҳамма жойда жуда кўнгилдагидек, кўтаринки руҳда бўлди.
Маълумот учун: cайлов участкаларида ҳар бир сиёсий партиядан кузатувчилар қатнашмоқда. Санитария-эпидемиология хавфсизлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, ЕХҲТ парламентлар ассамблеяси кузатувчилари Ўзбекистон Президенти сайловига юқори баҳо берганди. Шу билан бирга, кузатувчилардан бири афғонистонлик Нури Ҳусайн Али, Тожикистонлик кузатувчи ҳамда Покистон мамлакати кузатувчиси Tezeen Akhtar Ўзбекистон Президенти сайлови борасидаги фикрлари билан бўлишганди.
Бундан Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонасида ҳам сайлов жараёни қизғин ўтаётгани, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 43-сайлов участкасида овоз бериш жараёни ҳамда Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари хориждаги сайлов участкалари тўғрисида маълумот бергани ҳақида хабар берилганди.







