энг долзарб

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 43-сайлов участкасида овоз бериш жараёни давом этмоқда

Туркияда вақтинча бўлиб турган ва истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари сайлов жараёнида фаол иштирок этиб, ўзларининг танловларини амалга оширмоқда.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 43-сайлов участкасида овоз бериш жараёни давом этмоқда

 

 

Бугун юртимизнинг Туркиядаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 43-сайлов участкасида Ўзбекистон Президенти сайловида овоз бериш жараёни кўтаринки руҳда ўтмоқда.

 

"Дунё" ахборот агентлиги хабарига кўра, сайлов участкасида сайлов жараёнлари маҳаллий вақт билан соат 8:00 да давлат мадҳияси садолари остида очилди.

 

Қайд этилишича, овоз бериш жараёни Ўзбекистон Конституцияси, янги қабул қилинган Сайлов кодекси, миллий сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишлар ҳамда қабул қилинган талабларга риоя этилган ҳолда ўтказилмоқда.

 

"Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси ҳузуридаги тузилган сайлов участкасида овоз бериш учун барча шароит яратилганлигига яна бир бор гувоҳ бўлдим. Президентликка номзодлар тўғрисидаги маълумотлар ва уларнинг сайловолди дастурлари билан танишиб, фуқаролик бурчимни адо этган ҳолда муносиб номзодга овоз бердим", — дейди Туркияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошимиз Зумрад Останқулова.

 

Маълумот учун: Туркияда вақтинча бўлиб турган ва истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари сайлов жараёнида фаол иштирок этиб, ўзларининг танловларини амалга оширмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, ЕХҲТ парламентлар ассамблеяси кузатувчилари Ўзбекистон Президенти сайловига юқори баҳо берганди. Шу билан бирга, кузатувчилардан бири афғонистонлик Нури Ҳусайн Али, Тожикистонлик кузатувчи ҳамда Покистон мамлакати кузатувчиси Tezeen Akhtar Ўзбекистон Президенти сайлови борасидаги фикрлари билан бўлишганди.

 

Бундан аввал Марказий сайлов комиссияси соат 11:00 га қадар овоз берган сайловчилар кўрсаткичини эълон қилгани, сайлови жараёнларини ёритиш учун қандай ҳужжат талаб қилиниши, сайловчиларнинг умумий сони 21,2 миллион нафардан ошгани, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайловчилар учун эслатма ҳамда Президент сайловини ўтказиш бўйича 10 мингдан ортиқ сайлов участкаси тузилгани ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.