Шавкат Мирзиёевга Қозоғистоннинг Биринчи Президенти табрик йўллади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Биринчи Президенти, Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.


Элбоши Ўзбекистон Президенти куни кеча бўлиб ўтган умумхалқ сайловида эришган ғалабаси билан чин дилдан муборакбод этиб, биродар ўзбек халқининг фаровонлиги ва равнақи йўлидаги фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.
Cтратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда халқаро сиёсатга оид масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги улкан ҳамкорлик салоҳиятини ишга солишга хизмат қиладиган йирик қўшма лойиҳаларни жадаллаштиришга муҳим эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан табриклагани ва Режеп Таййип Эрдоған Шавкат Мирзиёевни Президент сайловида эришган ғалабаси билан самимий қутлагани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







