Ўзбекистон

Давлат хизматчиларининг энг кам йиллик меҳнат таътили 27 кунга узайтирилиши мумкин

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси лойиҳасида йиллик меҳнат таътили бўйича муддатларни узайтириш назарда тутилмоқда.

Давлат хизматчиларининг энг кам йиллик меҳнат таътили 27 кунга узайтирилиши мумкин

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан уч ўқишда қабул қилиниб, айни дамда Сенатга жўнатилган кодекс матнида йиллик меҳнат таътили бўйича бир қатор янгиликлар мавжуд.

 

Унга кўра, янги кодексда ходимларга йиллик асосий меҳнат таътилининг энг кам муддати сифатида 21 календарь кун кўрсатилган. Амалдаги кодексда эса бу муддат камида 15 иш кунини ташкил этади.

 

Маълумот учун: янги кодексда давлат хизматчиларига бериладиган йиллик асосий узайтирилган меҳнат таътилининг аниқ муддати белгилаб қўйилмоқда. Яъни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари хизматчиларига давомийлиги 27 календарь кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилиши мумкин.

 

Амалдаги тартибга кўра, 15 иш кунидан иборат таътил давлат хизматчиларига ҳам татбиқ қилиб келинган ва бу муддат жамоа шартномасига кўра бериладиган қўшимча таътил ҳисобига узайтирилиши мумкин бўлган. Кодекс ушбу кўринишда қабул қилинса, давлат хизматчилари учун камида 27 кунлик меҳнат таътили кафолатланади.

 

Эслатиб ўтамиз, лойиҳага кўра, давлат хизматчиларининг айрим тоифалари учун қонунларда белгиланган йиллик меҳнат таътилининг 27 кундан ҳам узоқроқ муддатлари ўз кучида қолдирилади ва 27 кунлик муддат ушбу узайтирилган таътилларга татбиқ этилмайди.

 

Бундан аввал Ўзбекистонда бюрократияга йўл қўйган 38 нафар амалдорга интизомий чора кўрилгани ҳамда Сенат томонидан жорий йил учун давлат бюджети харажатларига оид ҳужжат тасдиқлангани ҳақида хабар берилганди.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.