Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев: Сайловда эл-юртимиз билдирган ишончни ислоҳотларимизга берилган энг олий баҳо, деб биламан

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Шавкат Мирзиёев: Сайловда эл-юртимиз билдирган ишончни ислоҳотларимизга берилган энг олий баҳо, деб биламан

 

Бу давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Президенти сайловидан кейинги биринчи йиғилиши.

 

Шавкат Мирзиёев дастлаб мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайлови якунларига қисқача тўхталди. Ушбу сайлов халқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий маданияти юксалиб бораётгани, тинч ва фаровон ҳаёт барпо этишга бўлган эзгу интилишларини яна бир бор намоён этди. Буни жаҳон ҳамжамияти кенг эътироф этди.

 

– Ушбу сайловда эл-юртимиз томонидан билдирилган юксак ишончни биз беш йил олдин бошлаган кенг кўламли ислоҳотларимизга берилган энг олий баҳо, деб биламан. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланишимга ўз ишончини билдирган ва қўллаб-қувватлаган азиз юртдошларимга, кўп миллатли халқимизга яна бир бор чексиз миннатдорлигимни билдираман, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Президент сайловни миллий қонунчилик ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос ҳолда ўтказишга катта ҳисса қўшган Марказий сайлов комиссияси ва барча мутасаддиларга, ўз табрик ва қутловларини йўллаётган мамлакатимиз жамоатчилигига чуқур эҳтиромини изҳор этди.

 

Айни пайтда муқобиллик асосида ўтган сайловда бошқа партиялардан кўрсатилган номзодларнинг келгуси фаолиятларига омад тилади.

 

– Энди сайловолди учрашувларимизда илгари сурилган стратегик дастуримиз – Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича белгилаб олган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун белимизни маҳкам боғлаб, илгаригидан ҳам ўн карра кўп меҳнат қилишимиз керак. Халқимизнинг ишончини оқлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, бир сўз билан айтганда, инсон қадр-қимматини улуғлаш барча бўғиндаги раҳбарларнинг нафақат вазифаси, балки муқаддас бурчига айланиши зарур. Аминманки, тарихнинг кўплаб синовларидан мардона ўтиб келаётган олижаноб халқимизнинг мустаҳкам иродаси, ҳаётий тажрибасига таяниб, кўзлаган мақсадларимизга албатта етамиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МСК Президент сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилгани ва номзодлар Шавкат Мирзиёевни табриклагани ҳақида хабар берилганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев: Сайловда эл-юртимиз билдирган ишончни ислоҳотларимизга берилган энг олий баҳо, деб биламан | Zamon.uz