Cаломатлик

Нега ёш болалар орасида пневмонияга чалиниш ҳолатлари кўп учрамоқда?

Бу каби саволларга болалар бош пульмонoлоги, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат ШАМСИЕВ жавоб берди.

Нега ёш болалар орасида пневмонияга чалиниш ҳолатлари кўп учрамоқда?

 

Бугун пневмония касаллиги кўпчилигимиз учун яхши таниш. Боиси, сўнгги пайтларда бу хасталикка чалиниш бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам кўп кузатилмоқда. Афсуски, ушбу касаллик болаларни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.

 

Хўш, бунинг асосий сабаблари нимада? Пневмония ёш болаларда қандай кечади? Белгилари ва даволаш усуллари нималардан иборат?

 

Болаларда ўпка касалликларининг ортишига сабаб...

 

Бу йил юртимизда ёш болалар ўртасида пневмонияга чалиниш ҳолатлари сони бирмунча ортди. Буни эса бутун дунёдаги пандемия ҳолати, қолаверса, “COVID-19” инфекциясининг янги штаммларининг пайдо бўлиши ва бу штаммлар бевосита болаларда ҳам кўп учраётгани билан боғлаш мумкин.

 

Бундан ташқари, болаларда ўпка касалликларининг ортишига яна бир қанча омиллар сабаб бўлмоқда. Жумладан, ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган вирусли инфекциялар кўпайган вақтда болани шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслиги, ҳимояловчи воситаларни тўғри ишлатмаслиги уларнинг ушбу хасталиклар билан касалланишига олиб келмоқда.

 

Шу билан бирга, ота-оналар томонидан фарзандини уй шароитида грипп ва ўткир респиратор касалликлардан ўзбошимчалик билан даволаши, бемор бўлса-да ўғил-қизларини боғча ёки мактабга юбориши ва бу орқали бошқа соғлом болаларга инфекцияни юқтиришга шароит яратиши, болада сурункали инфекция ўчоқларини вақтида бартараф этилмаслиги, нотўғри овқатлантириш, боланинг руҳий зўриқиши, жисмонан чиниқмаганлиги, кам ҳаракатлиги, узоқ вақт ёпиқ хоналарда ўтириши ҳамда вирусли касалликлар эпидемияси вақтида вакцинация қилинмаслиги ҳам касалланишлар сони ортишига сабаб бўляпти.

 

Касаллик катталарга нисбатан болаларда оғирроқ кечади

 

Пневмония катталарга нисбатан болаларда бир мунча оғирроқ кечади. Сабаби, уларда иммун тизими яхши ривожланмаган. Шу боис ҳам болаларда тана ҳарорати кўтарилмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларда ота-онадан зийраклик талаб этилади.

 

Шунингдек, болаларда мукоцилиар клиренс яхши ривожланмагани ҳисобига, унда дастлаб қуруқ йўтал, сўнгра, инфекциянинг тезда ўпкага ўтиш ҳолатлари кузатилади. Ўпка аускультациясида қуруқ ва нам хириллашлар эшитилади.

 

Болада ушбу касаллик аломатлари аниқланганда албатта шифокорга мурожаат этиш шарт. Чунки пневмония касаллиги ЎРВИга нисбатан узоқ давом этадиган касалликдир.

 

Ўпкадаги яллиғланиш жараёнини аниқлаш мақсадида турли хил текширувлар олиб борилади: қон, сийдик таҳлили, қонда с-реактив оқсил, прокальцитонинни аниқлаш, кўкрак қафасининг рентгенографияси шулар жумласидандир.

 

Пневмония касаллигида қўлланиладиган дори воситалари турли ва мураккаб характерга эга бўлиб, хасталикнинг сабабларини енгишга (этиотроп терапия), касаллик аломатларини йўқотишга (симптоматик терапия), шунингдек, тана аъзолари тизимини тиклашга (ёрдам берувчи терапия) қўлланилади.

 

Касалликни даволаш

 

Касалликни даволаш учун гипоаллерген парҳез, кислород терапия, ҳавони намлантириш ва хонани шамоллатиш, витамин д, иммуноцинк, вирусга қарши, муколитик ва балғам ажратувчи дори воситалари, кўрсатмага биноан антибактериал даво, периферик қон айланишни яхшиловчи дорилар, оғир ҳолатларда иммуноглобулин каби муложалар олиб борилади.

 

Муайян касалликни даволаш учун дори воситалари индивидуал танланади ва беморнинг ташхисига, умумий аҳволига қараб фақат шифокор томонидан белгиланади.

 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Нега ёш болалар орасида пневмонияга чалиниш ҳолатлари кўп учрамоқда? | Zamon.uz