Cаломатлик

Смартфонни ёнга қўйиб ухлаш бир қанча касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлар экан — мутахассислар фикри

Невролог Олга Зинчеванинг айтишича, смартфонлар тунги вақтда хавфли саналади.

Смартфонни ёнга қўйиб ухлаш бир қанча касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлар экан — мутахассислар фикри

 

Россиялик невропатолог ва “SM-Clinic” сомнологи Олга Зинчева ётишдан олдин смартфондан фойдаланиш хавфли экани ҳақида фикр билдирган.

 

Унинг айтишича, гаджетдан радиочастота нурланиши инсон тўқималари томонидан сўрилади ва саломатликка салбий таъсир кўрсатади. Нурланиш бепуштлик, саратон, неврологик ва руҳий касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

 

“Бироқ смартфоннинг танага  ножўя таъсири ҳақида маълумотга эга эмасмиз”, — дея қўшимча қилди шифокор.

 

"Тиббиёт" ОАЖ шифокор-сомнологи Максим Новиков ҳам смартфонларнинг уйқу жараёнига қанчалик таъсир қилиши ҳақида гапирган. Мутахассиснинг таъкидлашича, кечаси уйғонганингизда телефонингизни олиб, вақтни текшириб кўрмаслик керак. Чунки бу асаб тизимини қўзғатади ва экрандан ёрқин нур дам олиш учун зарур бўлган мелатонинни йўқ қилади.

 

"Телефон экранининг нури кўзга, биологик ритмга салбий таъсир қилади, уйқусизлик, бош оғриғи, ишлаш лаёқатининг пасайиши, хотира бузилишига олиб келади. Дегенератив кўз касалликларининг пайдо бўлишига сабаб бўлади", - дея таъкидлади Зинчева.

 

Бундан авал тиниқиб ухлашга ёрдам берадиган 13 маҳсулот ҳамда 7 одат ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Смартфонни ёнга қўйиб ухлаш бир қанча касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлар экан — мутахассислар фикри | Zamon.uz