Cаломатлик

Коронавируснинг хотирага таъсири қандай? Бу ҳақда мутахассис изоҳ берди

Коронавирус мия тузилмаларига зарар етказади, уйқу, безовталик ва бошқа касалликларни келтириб чиқаради.

Коронавируснинг хотирага таъсири қандай? Бу ҳақда мутахассис изоҳ берди

 

Аслида, COVID-19 инсон хотирасини сусайтириши ҳақида аввал ҳам эшитгандик. Аммо бу жараённинг келиб чиқиш сабаблари, қандай кечиши ва асоратлари кўлами кўпчиликка қоронғу эди. Шу боис россиялик невропатолог Н. Бояринованинг "Известия" нашрида эълон қилинган бу борадаги хулосалари кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

 

Мутахассиснинг айтишича, коронавирус мия тузилмаларига зарар етказади, уйқу, безовталик ва бошқа касалликларни келтириб чиқаради. Қолаверса, COVID-19 узоқ муддатли стресс манбаи ҳамдир. Шу сабабли бу хасталикни бошдан кечирганларда тушкунлик, безовталик кучайиши, хотира ва бошқа функциялар бузилиши кузатилмоқда.

 

“Стресс ва хавотир миянинг кортикиал қатлами, узоқ муддатли хотирага масъул бўлган гиппокамп қисми кичрайиши ҳамда нейронлар зичлиги пасайишига сабаб бўлади, — дейди невропатолог. —  Бу тиббиётга доир дарсликлар ва илмий мақолаларда ҳам қайд этилган”.

 

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, коронавирус бурун бўшлиғидаги ҳид билиш рецепторлари орқали асаб тизимига киргач, миянинг турли тузилмаларига бевосита зарар етказиши мумкин. Улар орасида лимбик тизим, гипоталамус, мия устунида жойлашган нафас олиш маркази ва бошқалар мавжуд.

 

Шунга яқинроқ хулосани аввалроқ россиялик психиатр Андрей Назаров ҳам айтганди. У коронавируснинг қисқа муддатли асоратлари ҳақида гапириб, CОVID-19 тушкун кайфият ва сурункали чарчоққа сабаб бўлишини таъкидлаганди.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.