энг долзарб

“Кимдир менга “алоҳида муносабатда” бўлгани учун бу ишларни бошлаганга ўхшайди” — Элмира Баситхонова

Zamon.uz мухбири Элмира Баситхонова билан боғланди. ССВ ўринбосари хат билан боғлиқ шов-шувли ҳолат сабаб юзага келган вазият бўйича ҳали ҳеч қаерда айтилмаган маълумотларни ошкор қилди.

“Кимдир менга “алоҳида муносабатда” бўлгани учун бу ишларни бошлаганга ўхшайди” — Элмира Баситхонова

 

Ижтимоий тармоқларда Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Марат Содиқовнинг Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хожибоевга ёзган хати тарқалди. Унда бошқарма бошлиғи жорий йилнинг 17 май куни тошкент вилоятидаги кўп тармоқли поликлиникада туғруқнинг эртаси куни 1998 йилда туғилган аёл вафот этганини маълум қилган. Ташхис сифатида ўткир юрак-томир етишмовчилиги, ўткир буйрак-жигар етишмовчилиги, ДВС синдром гипокоагуляция босқичи, ошқозон-ичакдан қон кетиши кўрсатилган. Шунингдек, мурда экспертиза текширувига юборилган.

 

 

Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Zamon.uz мухбири ССВ ўринбосари Элмира Баситхонова билан боғланди:

 

Вазирни олдига юзаки маълумот кириб кетаётганида мен бошқарма бошлиғига маълумот Вазирга кириши мумкин эмас. Вазирга кириши учун Республика Бош акушер Гинеколог ва иккита Профессор буни чуқур таҳлил қилиш кераклигини айтиб, қавсда яна (танқидий) учта ундов белгиси билан имзо чекканман. Ўлим сабаби номаълум деб қўшиб ҳам қўйганман. Сўнг кўрсатма хати берганман. Унда малака ошириш маркази раҳбари, акушер ва гинекология илмий амалий маркази раҳбари ҳамда бошқаларга мутахассис ажратилишини, бу ҳолат зудлик билан текширилиши кераклигини айтиб ўтганман. Барча жойда иш жараёни шундай амалга оширилади. Афсуски, бу муносабатга ҳаммада ҳар хил хулоса юзага келганига ҳайронман. Мен Вазир ўринбосари сифатида ўз вазифамга жиддий ёндашаман.

30 йиллик тажрибага эга анестезиолог ва реаниматологман. Бу жараёнларни яхши биламан. Вазирга бу хатни киритишимдан асос йўқ. Бу ерда ноқонуний беркитилиши керак бўлган жойнинг ўзи йўқ.

Бу ерда кимдир менга алоҳида муносабати бўлгани учун бу ишларни бошлаганга ўхшайди. Буни ортида ким турганидан хабарим йўқ. Агар хатдаги ёзиғимда қандайдир гумоним бўлганида нотўғри иш қилиб қўйдим, деб безовта бўлардим. Она ўлимини таҳлил қилишга мен ҳамма ҳаракатимни қилдим. Биз буни барча ўзимизнинг йиғилишларимизда жуда кўп муҳокама қилдик. Бутун ҳудудларга бу ҳолат бўйича топшириқларимни берганман. Бемор келди ва ўлди деган юзаки маълумотни мен вазирни олдига киритолмайман. Шу сабаб ўлим ҳолати таҳлил қилинсин, деб қайтарганман. Мен бу гап сўзлар нотўғри эканини биламан. Лекин одамлар муҳокамасига тушгандан кейин улар билмай туриб турли асоссиз гаплар тарқатишади. Энг ёмони, гап-сўзлар мендан кўра кўпроқ оиламга таъсир қилади. Бугун эрталабдан бошқармамиздаги жамоада ҳам тушкин кайфият. Бу соҳанинг ривожланишига таъсир ўтказади. Бугун қиладиган ишларимиз кўп. Бир қанча лойиҳаларни амалга оширишим, сафарга кетишим керак. Қанча вазифаларни беришим зарур. Бунинг учун менга куч керак!

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.