Россия дрони Камишевахада қутқарувчиларга ҳужум қилди: Зеленский буни шафқатсизлик деб атади
Дрон Запорожжя вилоятида 55 киши ҳалок бўлган авиазарба оқибатларини бартараф этаётган қутқарувчиларга ҳужум қилди.

Россия қўшинлари Запороже вилоятининг Комишуваха қишлоғида авиазарба оқибатларини бартараф этаётган қутқарувчиларга FVP-дрон орқали ҳужум қилди. Ҳодиса 8 ноябрь куни эрталаб содир бўлган.
Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълумотига кўра, ҳужум оқибатида ходимлар жабрланмаган, бироқ махсус қутқарув техникаси шикастланган.
Президент Володимир Зеленскийнинг билдиришича, Кaмишeвахада авиабомбалар зарбасидан кейин еттинчи кундирки, қутқарув ишлари давом этмоқда. Мазкур ҳужум оқибатида 55 киши ҳалок бўлган, вайроналар остида ҳали ҳам одамлар қолган бўлиши мумкин.
Зеленский қутқарувчиларга қилинган ҳужумни “мутлақ кинизм ва шафқатсизлик” деб атади.








