Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди
Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ноябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида ўтказиладиган учрашувлар учун қайдномага киритилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Дарвозабонлар: Абдувоҳид Нематов («Насаф»), Владимир Назаров («Пахтакор»), Эдем Неманов («Динамо» Самарқанд), Самандар Муратбаев («Насаф»).
Ҳимоячилар: Рустамжон Ашурматов («Истиқлол», Эрон), Жаҳонгир Ўрозов («Рубин», Россия), Беҳрузжон Каримов («Лугано», Швейцария), Шерзод Насруллаев («Пахтакор»), Муҳаммадрасул Абдумажидов («Пахтакор»), Ғиёсжон Ризақулов («Қизилқум»), Маҳмуджон Маҳамаджонов («Динамо» Махачқалъа, Россия), Дилшод Муртозоев («Насаф»).
Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков («Трактор», Эрон), Азизбек Тулқунбеков («Бунёдкор»), Акмал Мозговой («Пахтакор»), Азизжон Ғаниев («Банияс», БАА), Шерзод Эсанов («Бухоро»), Умарали Раҳмоналиев («Сабаҳ», Озарбайжон), Диёр Холматов («Навбаҳор»), Беҳруз Ўктамов («Сурхон»), Аброрбек Исмоилов («Нефтчи»), Достонбек Ҳамдамов («Пахтакор»), Руслан Жиянов («Навбаҳор»), Жасур Жалолиддинов («Навбаҳор»), Аббос Файзуллаев («Истанбул Башакшехир», Туркия), Нодир Абдураззоқов (ОКМК), Азиз Холмуродов (ОКМК).
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Истанбул Башакшехир», Туркия), Ҳусайн Норчаев («Навбаҳор»), Азизбек Амонов («Динамо» Самарқанд).
Қайдномада ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов йўқ. Терма жамоа мураббийлар ва тиббий штаби футболчининг жисмоний ҳолатини инобатга олиб, тикланиш жараёнини давом эттириши учун уни ноябрь йиғинига жалб қилмасликка қарор қилган.
Шунингдек, Элдор Шомуродов оилавий сабабларга кўра йиғиннинг дастлабки кунларида жамоа ихтиёрида бўлмайди.
Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Каннаваро шогирдлари 12 ноябрь куни Тошкентда Россия терма жамоасини қабул қилади. Учрашув «Пахтакор» стадионида соат 20:00 да бошланади.
17 ноябрь куни эса Ўзбекистон Қатарнинг Доҳа шаҳрида Саудия Арабистони терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув соат 20:30 га белгиланган.








