Cаломатлик

"Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида"ги қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси учун донор, беморнинг яқин қариндоши бўлиши керак, деган чеклов бекор қилинмоқда.

"Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида"ги қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

 

Ўзгариш депутатлар томонидан кўриб чиқилган "Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида"ги қонун лойиҳасида белгиланмоқда.  Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Эндиликда донор сифатида ўзидан аъзолари ва (ёки) тўқималарининг трансплантация учун олинишига ихтиёрий равишда, бепул асосда, нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган инсон тушунилади.  

Амалдаги таҳрирда донор-беморга трансплантация қилиш учун органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини ўз ихтиёри билан бераётган инсон тушунилиб, у уч йилдан ортиқ никоҳда бўлган эр-хотинлар ва уларнинг олдинги турмушидан бўлган фарзандлари, тўғри ва ён тарафдан бўлган қариндошлари, шунингдек, ўгай ота, ўгай она, ўгай ўғил, ўгай қиз ва оила ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фарзандликка олинган болалар тирик донор бўлиши мумкин эди.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб Сенатга юборилди. 

эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жигар трансплантацияси ўзбек шифокорлари томонидан илк бор мустақил амалга оширилгани  ҳамда мураккаб операциялар нархи Ўзбекистонда 10 баробар арзонлиги  ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

"Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида"ги қонун лойиҳаси Сенатга юборилди | Zamon.uz