Жаҳон

Афғонистон Хитой билан савдосини тиклади

"Толибон" ҳокимиятни эгаллагандан сўнг Пекин билан савдо бутунлай тўхтаб қолганди.

Афғонистон Хитой билан савдосини тиклади

 

“Толибон” ҳокимиятга келгандан 2 ой ўтиб Афғонистон Хитой билан савдосини тиклади. Бу ҳақда “Регнум” хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Афғонистондан 40 тоннадан ортиқ кедр ёнғоқлари Шанхайга олиб келинган. Мамлакатда толиблар ҳукмронлиги ўрнатилгандан кейин икки ой давомида Хитой билан савдо алоқалари бутунлай тўхтаб қолган эди. Афғонистоннинг Kam Air авиакомпанияси Кобулдан Шанхайга 8 соатлик парвоздан кейин товарни етказиб келган.

 

Афғон кедр ёнғоқлари 2018 йилдан буён Хитойга экспорт қилинади. Эндиликда икки давлат корхоналари ўртасидаги келишувга биноан Шанхайга икки ой давомида  шу турдаги товарлар етказиб берилади.

 

Бундан аввал Хитой "Толибон" билан иқтисодий ҳамкорликнинг асосий шартини маълум қилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Трамп Саудия Арабистони билан ядро энергетикаси бўйича 30 йиллик келишувни маъқуллади

Шунингдек, икки давлат қўшма тадқиқот ўтказганидан сўнг қироллик ҳудудида уранни бойитиш иншооти қурилиши ҳам мумкин.

custom img

Мадуро ва унинг рафиқаси устидан суд 2027 йилда бошланиши мумкин

Николас Мадуро ва унинг рафиқаси АҚШда гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорликда айбланмоқда.

custom img

Мамдани Нетаняхуни ҳибсга олиш ваколати йўқлигини тан олди

Аввалроқ Нетаняхунинг БМТ Бош Ассамблеясига ташрифи вақтида уни ҳибсга олиш эҳтимоли муҳокама қилинганди.

custom img

АҚШнинг Эрон билан уруш харажатлари 37,5 миллиард долларга етди

Можаро давомида АҚШнинг 18 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, 430 нафарга яқини яраланган.

custom img

Трамп Жанни Инфантинони БМТ Бош котиби лавозимига тавсия қилмоқчи

АҚШ президенти ФИФА раҳбарини дунё миқёсида ҳурматга сазовор ва халқларни бирлаштира оладиган етакчи сифатида баҳоламоқда.

custom img

Россияда мигрантларни депортация қилиш асослари кенгайтирилди

Депортация қўлланилиши мумкин бўлган моддалари сони 22 тадан 45 тага етказилди.

custom img

Венесуэлада ҳантавирусдан уч киши вафот этди

Ўлимлар юзасидан эпидемиологик текширув бошланди.

custom img

Зеленский Украина Қуролли кучлари бош қўмондонини алмаштирди

Украина армияси раҳбариятида кадрлар ўзгариши амалга оширилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"