Сиёсат

Боку шаҳрида Ўзбекистоннинг миллий саноат кўргазмаси ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 ноябрь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Боку шаҳрида Ўзбекистоннинг миллий саноат кўргазмаси ўтказилади

 

 

Суҳбат аввалида Озарбайжон Президенти давлатимиз раҳбарини мамлакатимизда ўтган Президент сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан самимий қутлаб, Ўзбекистон халқининг фаровонлиги ва равнақини таъминлаш борасидаги фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.

 

Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, Озарбайжон раҳбари ва биродар халқини яқинлашиб келаётган миллий байрам – Ғалаба куни билан самимий муборакбод этиб, тинчлик-осойишталик ва бардавом тараққиёт тилакларини изҳор этди.

 

Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

 

Етакчилар ўзаро савдо кўрсаткичлари барқарор суръат билан ўсаётгани, иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма лойиҳалар сони ортаётганини катта мамнуният билан қайд этдилар. Жорий йилда Хожиқабул шаҳрида автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани, қишлоқ хўжалиги ва ипакчиликда амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар муваффақиятли кооперацияга мисол экани таъкидланди.

 

Келгуси ойда Боку шаҳрида Ўзбекистоннинг миллий саноат кўргазмаси ўтказилади. Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишларига тайёргарлик кўрилмоқда.

 

Транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорлик, шу жумладан пойтахтлар ўртасидаги авиақатновларни тиклаш масалалари кўриб чиқилди.

 

Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳудудида қўшма маданий-гуманитар тадбирларни мунтазам ўтказиб туриш муҳим экани қайд этилди.

 

Президентлар минтақавий ҳамкорликнинг энг муҳим жиҳатлари, шу жумладан Туркий кенгашнинг бўлажак саммити кун тартиби юзасидан фикр алмашдилар. Олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.

 

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев АҚШ конгрессменларини қабул қилгани, Туркия Республикаси Президенти билан телефон орқали мулоқот қилгани, Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилгани ҳамда Германия Федерал Канцлери Ангела Меркель билан телефон орқали суҳбатлашгани ҳақида хабар берилганди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.