Lifestyle

Қум бўронлари тарихи ва суратига бир назар

Тарихчи олим Геродотнинг ёзишича, милоддан аввалги 525 йилда Саҳрои Кабирдаги қум бўрони пайтида Форс шоҳи Камбизнинг 50 мингталик армияси ҳалок бўлган.

Қум бўронлари тарихи  ва суратига бир назар

 

Баъзан инсоният ҳамма нарсани назорат қилса бўлади, деган хом-хаёлга берилади.  Аммо вақти-вақти билан табиат бизга ўз кучини эслатиб туради.  Содир бўлаётган қум бўронларини ана шундай эслатмалардан бири, дейиш мумкин.

 

Қум бўронини чанг бўрони деб ҳам аташади, бу кучли шамолларнинг  катта миқдордаги қум, чанг ёки тупроқ зарраларини узоқ масофаларга силжитадиган атмосфера ҳодисасидир. 

 

Бўроннинг олд қисми баландлиги 1,5 км.дан ортиқ бўлган қаттиқ чанг деворига ўхшаб кўриниши мумкин. Бундай ҳолларда, узоқ масофалардаги жисмларни кўриш бир неча марта, ҳатто,10 маротабагача камайиши мумкин. Бўронлар  тупроқ юзаси қуруқ бўлганда ва шамол тезлиги 10 м/с дан ошганда содир бўлади.

Баъзи кучли қум бўронлари Саҳарадан келади. Миср ва Исроилда улар сумум ёки ҳамсин, Суданда - ҳабуб деб аталади.

 

Бундан ташқари, 1805 йилда рўй берган  чанг бўрони  саҳро карвонини бутунлай қум билан қоплаган, унда икки минг киши ва бир хил туялар бор эди.

 

Охирги ярим асрда Саҳрои Кабирдан қум бўронларининг пайдо бўлиш частотаси тахминан 10 баравар ошди, бу Нигер, Чад, Нигерия шимоли, Буркина-Фасода устки қатлам қалинлигининг пасайишига олиб келган.

 

 Агар ўтган асрнинг 60 йилларида Мавританияда бор-йўғи иккита чанг бўрони кузатилган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони йилига 80 тага етиб улгурган.

 

Қуйида сиз дунёдаги энг кўп талофатларга олиб келган қум бўронларининг фотосуратлари билан танишишингиз мумкин.

Стихия

Голмуд, Хитой

Судан 

Ироқ

Хупстад, Жанубий Африка

Онслоу, Австралия

Саудия Арабистони

Дубай

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Хитойда даҳшатли  қум бўрони остида қолгани  ҳақида хабар берилганди.

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Қум бўронлари тарихи ва суратига бир назар | Zamon.uz