Cаломатлик

Сўнгги 9 ой давомида маҳаллий фармацевтикадаги экспорт ва ўзлаштирилган инвестиция маблағлари очиқланди

Маҳаллий фармацевтикада қиймати 244,7 милллард. сўмга тенг 6 та йирик ишлаб чиқариш лойиҳасининг ишга туширилиши 252 та янги иш ўрни яратилишига асос бўлди.

Сўнгги 9 ой давомида маҳаллий фармацевтикадаги экспорт ва ўзлаштирилган инвестиция маблағлари  очиқланди

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказилаётган матбуот анжуманида агентлик томонидан сўнгги 9 ой давомида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

 

Унга кўра, , жорий йил  юртимиздаги маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан қиймати 1,86 триллон. сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 113,4 фоизлик ўсиш кўрсаткичлари таъминланди. Шунингдек, Инвестиция дастурининг 29 та лойиҳаси доирасида 500,9 миллиард. сўм, жумладан, 18,6 миллон. доллар миқдорида хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.

 

Бундан ташқари,  48,05 млн. долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилди. Бу режалаштирилган кўрсаткичларга нисбатан 121,7 фоизни ташкил этади.

 

Шу билан бирга,  замонавий дори воситаларини ишлаб чиқаришни дунё стандартлари асосида ташкил қилишни йўлга қўйиш учун  республикамизда халқаро амалиёт ва илғор тажрибалар билан уйғунлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси асослари ишлаб чиқилди ҳамда китоб ва электрон манба сифатида соҳа мутахассислари  фойдаланиши учун тақдим қилинди.

 

Мазкур нашр  2 қисмдан иборат, 5 та боб, 335 та бўлимни ўз ичига олган, ўзбек ва рус тилларида жами 2466 саҳифада жамланган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айрим тиббий буюмлар ишлаб чиқариш учун лицензия талаб қилинмаслиги, фармацевтика саноатида зарур амалиётлар маркази ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Ўзбекистонда фармацевтикага ихтисослашган янги универстет ташкил этилиши хақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.