Жаҳон

"Толибон" Эрон билан таълим соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи

Толиблар ҳукуматидаги Олий таълим вазири вазифасини бажарувчи Абдул Боқи Ҳаққоний яқин кунларда Эронга расмий ташриф билан боришини айтди.

"Толибон" Эрон билан таълим соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи

 

Бу ҳақда "Регнум" хабар берди.

 

Толиблар ҳукуматидаги олий таълим вазири вазифасини бажарувчи Абдул Боқи Ҳаққоний Эрон элчиси билан учрашувда яқин кунларда Эронга расмий ташриф билан боришини маълум қилди.

 

Ҳаққоний бошчилигидаги делегация шунингдек, икки давлат ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилади. Шу билан бирга Эрондаги афғон қочқинларига махсус стипендиялар бериш масаласи кўтарилиши маълум қилинди.

 

Ҳаққоний Теҳроннинг Афғонистон билан олий таълим соҳасидаги ҳамкорлигини юқори баҳолади. Ўз навбатида Эрон элчиси Баҳодир Аминян Теҳрон олий таълим соҳасида тажриба алмашишга тайёрлигини маълум қилган.

 

Аввалроқ Афғонистон шимолидаги Мозори Шариф шаҳрида портлаш содир бўлгани  ҳамда Хитой ва Афғонистон ўртасида савдо алоқалари тиклангани хабар қилинганди.

 

  Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Серҳат Қилич 51 ёшида вафот этди

У 5 сентябрь куни Истанбулнинг Кагитҳона туманидаги уйида ўлик ҳолда топилган.

custom img

Деҳлида талабалар яшайдиган бино қулаб, 6 киши ҳалок бўлди

Ҳодисага сабаб сифатида бинонинг ертўласида сув тўпланиши ва таъмирлаш ишлари кўрсатилган.

custom img

Трамп Ҳурмуз бўғози ва Ойни АҚШга тегишли деб атади

АҚШ президенти Truth Social’да Ҳурмуз бўғози суратини “Қўшма Штатларнинг янги ҳудуди”, Ойни эса “бизники” деган постларни эълон қилди.

custom img

“Росатом” Қозоғистонда янги АЭС қуради. Бу Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсирини кучайтирадими?

Молиявий қийинчиликлар фонида “Росатом” Қозоғистоннинг “Балхаш” АЭСини қуриш бўйича шартнома имзолади.

custom img

Трамп Путин ва Зеленский билан телефон орқали гаплашиши кутилмоқда

АҚШ маъмуриятининг Украина бўйича янги тинчлик пакети устида ишлаётгани айтилмоқда.

custom img

Майами халқаро аэропортида Boeing юк самолёти ҳалокатга учради: 5 киши ҳалок бўлди

Юк самолёти қўниш вақтида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, автомобилларга урилган.

custom img

Индонезияда вулқон отилиши сабаб 8 та аэропорт ёпилди

Вулқон куллари тарқалиши оқибатида Жакарта ва Бали аэропортларида авиақатновлар чекланиб, айрим рейслар бекор қилинди.

custom img

Лавров Германияни Россияга қарши “ҳақиқий уруш бошлаш”да айблади

Германиянинг Россия махсус хизматларини Лейпциг/Ҳалле аэропортидаги дрон ҳужумига алоқадорликда айблагани Лавровнинг танқидига сабаб бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"