Lifestyle

Матодан батареяларгача. Ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган объектларни биласизми?

Биз ёнғин келиб чиқмаслиги учун доим огоҳ бўлишга ҳаракат қиламиз. Хонадан чиқиб кетаётганимизда барча чироқларни ўчирамиз. Токка тиқилган жиҳозларни ҳам узиб қўйишни унутмаймиз. “Газ чиқмаяптими?”, деб қайта-қайта қараймиз. Бундан ташқари, “телевизорни ўчирдимми ё йўқми”, деб бир бекат масофадан уйга қайтган пайтимиз ҳам бўлади. Нима сабабдан? Албатта, ёнғин оқибатидан қўрқамиз.

Матодан батареяларгача. Ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган объектларни биласизми?

 

 

Таъкидлаш керак, ҳар доим ҳам токка тиқилган анжом ёки ёниқ қолган телевозор, радио хавфли бўлавермайди. Бу ғалати туюлиши мумкин, бироқ буни изланишлар исботлаган. Аксарият ҳолларда ёнғин муаммоси бутунлай ғайриоддий нарсалардан келиб чиқади.

 

Ёғ шимган матолар

Мутахассисларнинг айтишича, кимёвий моддалар билан намланган латталар ёниқ турган электр жиҳозидан ҳам хавфли ҳисобланар экан. Айниқса, мато машина мойи ёки ёнғинга ўч бирор эритма шимган бўлса. Изланишлар шуни кўрсатадики, ҳаводаги кислород таъсирида матодаги кимёвий бирикмалар оксидланади ва матонинг ёнишигача бўлган ҳарорат пайдо бўлиши мумкин.

Уйингиз, гаражингиз ёки устахонангизни хавфсиз сақлаш учун турли хил кимёвий моддалар билан намланган латталарни сув билан тўлдирилган идиш ва маҳкам ёпиладиган идишда сақланг. Энг яхшиси, бундай чиқиндиларни ишлатгандан кейин дарҳол йўқ қилишдир.

 

Батареялар

Батареяларни стол тортмаларида сақлмаганингиз маъқул. Улар, айниқса, электр зарраларига реакция билдирадиган метал буюмлар билан бирга қўйилса, жуда хавфлидир.

Кераксиз батарея ва аккумуляторларни ўз вақтида утилизация қилиш тавсия этилади. Шунингдек, электр қутбларини ёпишқоқ лента билан ёпиб қўйган яхши.

 

Уй ҳайвонлари ва кемирувчилар

Статистик маълумотларга кўра, уй ҳайвонлари ҳам ёнғин чиқишига сабаб бўлиши мумкин.. Бунда кабелларнинг тишланиши, чайналиши ва тешилиши назарда тутилади. Агар кабел ичидаги симлар очиқ қолса, бу ёнғин хавфини орттиради.Бунинг олдини олиш учун кабелларни юқорироқ жойдан ўтказган маъқул.

 

Ноутбуклар

Ноутбукни ёстиқ, адёл ёки кўрпа устида ёниқ ҳолда  қолдирмаслик керак. Чунки қурилманинг остида маторчасига ҳаво етказиб турадиган тешикчалар мавжуд ва бу орқали қурилма ўзини ўзи совутиб туради. Унинг ёпилиб қолиши ноутбукнинг қизиб кетишига олиб келади. Оқибатини эса, айтмаса ҳам бўлади.

Шунингдек, қизиб кетган электрон қурилмаларни тез-тез ўчириб совутиб туриш маслаҳат берилади.

 

Лампочка

Бунда лампочкага келадиган кучли ток босими назарда тутилади. Гарчи у заводда ишлаб чиқарилган бўлса ҳам бу унинг ишончли эканига кафолат бермайди. Лампочка нафақат ёрилиб синиши, балки унга ток берадиган кабеллар эриб кетиши ҳам мумкин.

Бундан ташқари, мутахассислар соч қуритгич, чанг ютгични ҳам ёнғин келтириб чиқарадиган объектлар қаторига киритади. Уларнинг фильтрларини тез-тез кўздан кечириш, агар чанг ёки чиқинди тўлган бўлса, вақтида тозалаш тавсия қилинади.

 

Оламгир Абдиев

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Матодан батареяларгача. Ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган объектларни биласизми? | Zamon.uz