Lifestyle

Эрталаб бош оғриғига нима сабаб бўлади?

Баъзида эрталаб уйқудан уйғонишимиз  билан  кучли бош оғришига дуч келамиз. Бундай ҳолатнинг бир қанча сабаблари мавжуд.

Эрталаб бош оғриғига нима сабаб бўлади?

 

Мигрень

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ер юзидаги 10-20 % одамни мигрень муаммоси қийнайди. Тонгги соат 4 дан 8 гача организмда кам миқдорда эндорфин ва энкефалин, шунингдек, қон босимини ошишига сабаб бўладиган адреналин ажралиб чиқади. Шунинг ҳисобига эрталаб бош оғриғи безовта қилиши мумкин. Мигренда, асосан, бошнинг бир тарафида ўқтин-ўқтин оғриқ, кўнгил айниши кузатилади. Оғриқ кучлилигидан ишлаш ва дам олишга лаёқат бўлмаслиги мумкин. Бу вақтда неврологга мурожаат қилиш керак.

 

Уйқусизлик ёки чала ухлаш

 

Уйқу билан боғлиқ муаммо организмнинг тонгги тикланишига халақит беради, бунинг оқибатида эса бош оғриғи кузатилади. Организм тиниқиб олиши, энергияга тўла бўлиши ва саломатликда муаммолар кузатилмаслиги учун ҳам мутахассислар кунига 7-8 соат ухлаш кераклигини таъкидлайди. Шундай экан, муаммо келиб чиқмаслиги учун бир вақтда ётиб, бир вақтда туришга одатланинг, кундузи ухламанг. Ётоқхонангиз тинч, ортиқча шовқинларсиз, қоронғи бўлишига эътибор беринг.

 

Кофеин етишмаслиги синдроми

 

Қаҳвага қарам инсон тўсатдан қаҳва ичмай қолганида мазкур синдром кузатилади. Қаҳва таркибидаги кофеин мияга таъсир қилади, уни истеъмол қилишдан тўхташ эса бош оғриғига сабабчи бўлиши мумкин. Қаҳва ичишни тўхтата олмасангиз, ичиш миқдорини камайтиринг. Кунига 1-2  финжондан ортиқ қаҳфа ичмаслик тавсия қилинади.

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.