Шифокорлар 10 йилдан сўнг ғайриоддий овқатланиш бузилиши билан касалланган мактаб ўқувчисини даволашди
Англиянинг Уилшир шаҳрида яшовчи мактаб ўқувчиси Жессика Томпсон “нуггетлар”, яъни товуқ гўштидан бошқа деярли ҳеч нарса емайди.

Унга оз миқдорда озиқ-овқат истеъмол қилиш билан тавсифланган селектив овқатланиш бузилишининг ўткир фобияси ташхиси қўйилган.
Кўпинча, баъзи истеъмолчилар бошқа турдаги овқатлардан қочиб, ваҳима ичида бир нечта ёки ҳатто битта таомга эътибор беришади. Бу уларнинг озиқ-овқатга аллергияси эмас, балки ўта кучли фобия, яъни бу озиқ-овқатдан, унинг тузилишидан, ҳидидан ёки умумий кўринишидан қўрқиш билан боғлиқ муаммодир.
Жессиканинг онаси қизини нормал ҳолатга қайтариш учун барча усулларни синаб кўрди, аммо ҳеч нарса иш бермади. Бироқ, гипнотерапевт билан бир неча ҳафта ишлагандан сўнг, Жессика нафақат гўшт, балки кўплаб мева ва сабзавотларни ўз ичига олган тўлиқ кечки овқатдан тановул қилди.
Гипноз орқали фобияларга қарши курашиш мумкин, аммо ҳамма ҳам гипнозга рози бўлавермайди.
Узоқ вақт давомида бу оилада янги йил байрамида кечки зиёфатдаги таомлардантатиб кўриш азобга айланган.
Асосий сабаб Жессика товуқ гўштидан бошқа таомлар бўлган умумий столда ўтира олмаган. Жуда камдан-кам ҳолларда у ўзига бир бўлак қуруқ нон эйишга рухсат берган.
Статистик маълумотларга кўра, сайёрамиз аҳолисининг атиги 40 фоизи бунда фобияга чалинган.
Мутахассисларнинг фикрича, овқатланишнинг бузилиши гипнотерапия психологик касалликлардан бири эканлиги тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистонда 98 киши пиццадан заҳарлангани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







