Lifestyle

2021 йил учун дунёнинг энг хавфли ва хавфсиз шаҳарлари номи эълон қилинди

Венесуэла пойтахти Каракас расман дунёдаги энг хавфли шаҳар деб тан олинган.

2021 йил учун дунёнинг энг хавфли ва хавфсиз шаҳарлари номи эълон қилинди

 

“Нумбео” веб-сайтида дунёнинг энг хавфли ва хавфсиз шаҳарлари рўйхати эълон қилинди, у бутун дунё бўйлаб Интернет фойдаланувчилари маълумотлари асосида яшаш сифати ва нархи кўрсаткичлари бўйича энг йирик маълумотлар базаси ҳисобланади.

 

Мутахассислар  431 та йирик шаҳарларида хавфсизлик даражаси ўрганишган.

 

Қайд этилишича, бу рейтингни  баъзи давлатлар расмий маълумотларига ёки жиноятчилик даражаси билан боғлиқ тадқиқот натижаларини ёқламадилар. Чунки, улар ўз мамлакатларини  дунёга ҳақиқатдан ҳам ижобийроқ маълумотларни кўрсатишни хоҳлайди, бошқалари эса бундай маълумотларни умуман нашр этмасликни афзал кўради.

 

Қизиғи шундаки, дунёдаги энг хавфли шаҳарлар ўнталигининг  4 таси Жанубий Африкага ва 3 таси Бразилияга берилган. Бирлашган Араб Амирликлари эса дунёдаги энг хавфсиз шаҳарлар ўнлигида бир вақтнинг ўзида учта ўринни эгаллади.

 

Абу-Даби

Абу-Дабига аллақачон ташриф буюрган кўплаб исроилликлар нафақат бу шаҳарда хизмат кўрсатишнинг юқори даражада бўлиши, балки ҳамма жойда уларга “ҳамроҳ” бўлган хавфсизлик ҳисси ҳақида ҳаяжонлаиб гапиришади. Ҳақиқатдан ҳам, Абу-Даби дунёдаги энг хавфсиз шаҳарлар рўйхатида биринчи ўринда туради.

 

Исроил

 Сўровда Исроилнинг 3 та шаҳри иштирок этди, уларда Қуддус 287-ўринда, Хайфа 369-ўринда ва Тел-Авив 381-ўринда (бу ерда 1-ўрин энг хавфли ва 431-ўрин энг хавфсиз) деб топилди.

 

Умумий ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йил учун дунёдаги энг хавфли 10 та шаҳар номи эълон қилинди. Булар:

 

1.     Каракас, Венесуэла

2.     Порт Моресби, Папуа-Янги Гвинея

3.     Претория, Жанубий Африка

4.     Дурбан, Жанубий Африка

5.     Ёханнесбург, Жанубий Африка

6.     Сан Педро Сула, Гондурас

7.     Пиетермаритзбург, Жанубий Африка

8.     Натал, Бразилия

9.     Форталеза, Бразилия

10. Рио-де-Жанейро, Бразилия

 

Шу билан бирга, 2021 йил учун дунёдаги энг хавфсиз 10 та шаҳар номи ҳам эълон қилинди:

 

1.     Абу-Даби, ОАЭ

2.     Доха, Катар

3.     Тайбэй, Тайвань

4.     Квебек, Канада

5.     Цюрих, Швейцария

6.     Шарджа, ОАЭ

7.     Дубай, ОАЭ

8.     Эскишехир, Турция

9.     Мюнхен, Германия

10. Триест, Италия

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Данияда дунёдаги энг баланд қум саройи ясалгани ҳамда  Дунёдаги 11 та давлат жосуслик тизими орқали сиёсатчиларни кузатгани маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.