Сиёсат

Белгиланган муддатдан 25 кун ўтган бўлса ҳам, бюджет лойиҳаси ва бюджетнома Қонунчилик палатасига киритилмаган

Депутат Дониёр Ғаниев 2022 йил учун Давлат бюджети лойиҳаси кечикаётганини айтди.

Белгиланган муддатдан 25 кун ўтган бўлса ҳам, бюджет лойиҳаси ва бюджетнома Қонунчилик палатасига киритилмаган

 

2022 йил учун янгиланган фискал стратегия Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилганми ёки йўқ, бу савол сўроқ остида қолмоқда.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев 2022 йил учун бюджет лойиҳаси ишлаб чиқилиши чўзилиб бораётганлигини маълум қилди.

 

Маълумки, бюджет кодексининг 97-моддасига асосан, Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетнома Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлис палаталарига, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай киритилиши белгиланганди.

 

Аммо 2021 йил 9-ноябр ҳолатига, яъни белгиланган муддатдан 25 кун ўтган бўлса ҳам, бюджет лойиҳаси ва бюджетнома Қонунчилик палатасига киритилмаган. Шунингдек, фискал стратегияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг 15 июнига қадар тасдиқланиши ва тасдиқланган фискал сртатегияси Олий Мажлис палаталарига тақдим этилиши ҳамда жамоатчилик учун Молия вазирлиги веб-сайтида эълон қилиниши ҳам  белгиланганди.

 

Шу  муддатдан деярли 5 ой  вақт ўтган бўлсада, ўрта муддатли фискал стратегия низоми  Олий Мажлис палаталарига киритилмагани ҳамда  Молия вазирлиги веб-сайтида эълон қилинмагани ҳам ошкор бўлган.

 

“Бюджет лойиҳасини Олий Мажлис палаталари томонидан кўриб чиқилиши учун ҳам етарлича вақт берилиши керак. Гарчи амалда депутатлар бюджет лойиҳаси параметрларига жиддий ўзгартириш ёки қўшимча киритолмасаларда, лекин бюджет муҳокамаси учун бюдкет кодексида белгилангандек, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасига ҳам камида 1 ой муддат қолдирилиши лозим. Умид қиламанки, бюджетномани киритишда кечикилган вақт уни Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиладиган муддатни қисқартириш ҳисобига қопланмайди”, — дейди депутат.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қонунчилик палатаси вакиллари 6 ойда нималар қилгани  ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери қуйи палата депутатлари орасида вакцина олмаганлар сонини очиқлагани  ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Белгиланган муддатдан 25 кун ўтган бўлса ҳам, бюджет лойиҳаси ва бюджетнома Қонунчилик палатасига киритилмаган | Zamon.uz