Сиёсат

Туризм, кооперация, транзит. Абдулла Арипов МДҲ саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди

МДҲ давлатлари бош вазирлари учрашуви онлайн форматда бўлиб ўтмоқда.

Туризм, кооперация, транзит. Абдулла Арипов МДҲ саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди

 

Абдулла Арипов МДҲ ҳукумат раҳбарлари учрашувида нутқ сўзлади. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бир қанча муҳим ташаббусларни илгари сурди.

 

Арипов ташкилот доирасида саноат кооперациясини кучайтириш зарурлигини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, 20222 йил баҳорида Ўзбекистонда МДҲ саноат кооперациясига бағишланган форум ўтказиш режалаштирилмоқда.

 

Бош вазир транзит салоҳиятини оширишга алоҳида тўхталди. Бунда “Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой” темирйўли бутун МДҲ транзити имкониятини бир неча баробар ошириши алоҳида таъкидланди.

 

Шунингдек, ташкилотга аъзо давлатлар ўзаро меҳнат мигрантлари сертификатларини тан олиш таклиф қилинди.

 

Арипов туризм масаласи бўйича ҳам бир қанча таклифларни илгари сурди.

 

“Туризмни тиклаш учун МДҲ давлатлари соғлиқни сақлаш тизимларини мувофиқлаштириш зарур. Шу билан бирга санитар чекловларини инобатга олган ҳолда Ҳамдўстлик доирасида эркин ҳаракатланиш зонасини ташкил қилиш мумкин”, – деган Ўзбекистон ҳукумати раҳбари.

 

Аввалроқ Тошкентда МДҲ давлатлари банк раҳбарлари форуми ташкил этилиши хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Туризм, кооперация, транзит. Абдулла Арипов МДҲ саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди | Zamon.uz