Жаҳон

Россияда коронавирусни даволаш учун тўғридан-тўғри таъсир этувчи биринчи инъекцион препарат яратилди

Ундан шу йил охирига келиб касалхоналарда фойдаланиш бошланади.

Россияда коронавирусни даволаш учун тўғридан-тўғри таъсир этувчи биринчи инъекцион препарат яратилди


Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

 

"Биринчи маҳаллий тўғридан-тўғри томир ичига юбориладиган вирусга қарши дори Арепливир (фавипиравир) рўйхатдан ўтиш гувоҳномасини олди ва йил охиригача барча ҳудудлардаги шифохоналарга етказилади", — дейилади хабарда.


“Biochemist” ОАЖ базасида препаратни тўлиқ ҳажмда ишлаб чиқариш ва уни Россиядаги тиббиёт муассасаларига етказиб бериш 2021 йил декабрь ойида бошланади. Россия Фанлар академияси академиги Дмитрий Пушкар бошчилигидаги клиник тадқиқот янги препаратнинг шифохоналарда қўлланганда самарадорлиги ва хавфсизлигини тасдиқлади.


Якуний қарор Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан коронавируснинг олдини олиш, ташхислаш ва даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмаларни навбатдаги қайта кўриб чиқилишида қабул қилинади.


Эслатиб ўтамиз, бу ҳафтада Россияда пандемиядан кунлик ўлим даражаси биринчи марта 1200 кишидан ошди. Россия дунёда биринчи бўлиб ушбу инфекцияга қарши вакцина яратилганини эълон қилган бўлса-да, мамлакатда коронавирус билан боғлиқ ҳалокатли вазият мавжуд.


Аввалроқ Шимолий Кореяда коринавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарадиган йирик компанияга киберҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Насиба Тўхтаева

custom img

Трамп Эрон АҚШ ҳарбий вертолётини уриб туширганини маълум қилди

АҚШ Президенти ушбу ҳодиса жавобсиз қолдирилмаслигини билдирди.

custom img

АҚШ Жаҳон чемпионати ҳакамини мамлакатга киритмади

У Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарадиган илк сомалилик ҳакам бўлиши кутилаётганди.

custom img

Қирғизистонда ҳукумат раҳбарлари бир вақтда чет элда бўлиши тақиқланди

Шунингдек, хорижий давлат раҳбарининг Қирғизистонга давлат ташрифи ваколат муддати давомида фақат бир марта амалга оширилади.

custom img

Италияда Исроил вазирига нисбатан тергов бошланди

Тергов Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказиш мақсадида йўлга чиққан “Сумуд” флотилиясининг қўлга олиниши билан боғлиқ.

custom img

Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфонлардан фойдаланиш тақиқланди

Тақиқни бузган амалдорлар ҳарбий судга тортилиши мумкин.

custom img

Путинни ҳибсга олиш ордерини берган прокурор ишдан олинди

Халқаро Жиноят Суди прокурори жинсий зўравонликда айбланмоқда.

custom img

Эрон билан келишув 2 ҳафта ичида якунланиши мумкин — Трамп

АҚШ президентининг таъкидлашича, Вашингтон ва Теҳрон ядровий келишув бўйича якуний босқичга яқинлашган.

custom img

Конгода Эбола қурбонлари сони 100 нафардан ошди

Вирусни юқтирганлар сони 550 кишини ташкил этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"