Lifestyle

Болалардаги ортиқча вазнннинг олдини олишда нималарга эътибор бериш керак?

Мутахассисларнинг фикрича, болалардаги ортиқча вазн турли ирсий касалликларнинг сабабчиси бўлиши мумкин.

Болалардаги ортиқча вазнннинг олдини олишда нималарга эътибор бериш керак?

 

Статистик маълумотларга кўра айни вақтда дунёда 155 миллион бола ортиқча вазнга эга. Кўпинча, бу ҳолат балоғат ёшидагилар учун долзарблигича қолмоқда.

 

Нима учун болада ортиқча вазн хавфли?

 

Ортиқча вазн тананинг барча тизимларига ўз зарарини сездириб туради: нафас олиш, юрак-қон томир, овқат ҳазм қилиш, эндокрин ва мушак-скелет тизими.  Шунингдек, болада ижтимоий муҳитга мослашишни бузадиган комплекслар ривожланади. Ёш нормасининг мўтадил бўлишида дастлаб чақалоқнинг вазнини имкон қадар меъёрга келтириш керак.

 

Бунинг учу нима қилиш керак?

 

Аввало, эндокринологга мурожаат қилиш зарур, яъни, болада ортиқча вазн жиддий касалликнинг белгиси бўлиши мумкин.

Фарзандингизни тўлиқ 10 соатлик уйқу билан таъминланг, бу вақтда метаболик жараёнларни рағбатлантирадиган ва очликни камайтирадиган гормоннинг етарли даражаси ишлаб чиқарилади.

 

Кичкинтойингизнинг эътиборини ортиқча вазнга қаратманг. Сиз бутун оила учун турмуш тарзини ўзгартиришингиз, бу жараёнга  ижобий муносабатда бўлишингиз ва ҳамиша мотивация билан яшашингизга тўғри келиши мумкин.

 

Аммо, ўсаётган боладан вазн йўқотиш мумкин эмас. ортиқчасини камайтириш ёки тўхтатиш тўғрироқ.

 

Соғлом танада ҳамма нарса мувозанатли, истеъмол қилинадиган энергия миқдори сарфланган миқдорга мос келиши керак. Тенгликка эришиш учун истеъмол қилинадиган озиқ-овқатнинг калория миқдорини  ҳисобга олиш кифоя.

 

Озиқланиш муҳимми?

 

Тана барча зарур энергияни озиқ-овқатдан олади. Агар болада ортиқча вазн сизни ташвишга солса, унда сиз баъзи қоидаларга амал қилишингиз керак.

 

Озиқ-овқат таркибида оқсиллар, фойдали элементлар, витаминлар ва толалар бўлиши керак. Булар кам ёғли гўшт ва парранда гўшти, дон маҳсулотлари, вегетариан шўрвалар, сут ва сут кислотаси маҳсулотлари, сабзавотли салатлар, мевалар, мармелад, тўлиқ донли нон, қуритилган мевали компотлардир.

 

Қовуришдан кўра, буғда пишган ёки қайнатилган таомлар кони фойда.

 

Ярим тайёр маҳсулотлар, майонез, кетчуп ва бошқа ширин газланган ичимликлар, ширинликлардан фойдаланишни тўҳтатган маъқул. Уларда кўп миқдорда крахмал, шакар, ёг, консервантлар, бўёқлар мавжуд.

 

Жисмоний фаоллик

 

Ҳаракат режими нафақат ортиқча калорияларни ёқади, балки скелет мушакларининг ўсишини рағбатлантиради, метаболизмни тартибга солади, юрак-қон томир, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш тизимларининг фаолиятини яхшилайди, асаб тизимини мустаҳкамлайди.

 

Ёш болалар учун аравачасиз тоза ҳавода юриш, тўп билан очиқ ўйинлар мажбурий бўлиши керак. Каттароқ болалар ота-оналари билан сузиш, чанғи, велосипед, арқондан сакраш ва пиёда сайр қилишлари мумкин.

 

Йилига 2 марта массаж ва физиотерапия курсларини ўтказиш тавсия этилади. Болаларнинг овқатланиш ва жисмоний фаоллик маданиятига муносабати ота-оналар ва уларнинг атрофидаги тенгдошлари мисолида шаклланади.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Болалардаги ортиқча вазнннинг олдини олишда нималарга эътибор бериш керак? | Zamon.uz