Жамият

Энергетик ичимликлар рекламаси тақиқланди

Қўплаб муҳокамалардан сўнг "Реклама тўғрисида"ги қонун ташқи объектлар орқали энергетик ичимликларни реклама қилишни тақиқловчи норма билан тўлдирилди.

Энергетик ичимликлар рекламаси тақиқланди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 16 ноябрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида "Реклама тўғрисида"ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилган ва реклама материалларида муаллифлик ҳуқуқига таъсир қилувчи, порнография тусидаги ахборотлар ҳамда давлат рамзларидан фойдаланишга тақиқ қўйилганди.

 

Депутатлар томонидан бунга қўшимча равишда қонуннинг яна 2 та моддасига ўзгартириш киритиш таклифи берилди.

 

Хусусан, жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилинаётган энергетик ичимликлар мавзусида кенг бахс-мунозаралар олиб борилди. Кўплаб муҳокамалардан сўнг, "Реклама тўғрисида"ги қонун ташқи объектлар орқали энергетик ичимликларни реклама қилишни тақиқловчи норма билан тўлдирилди. Шунингдек, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш учун мазкур қонуннинг 25-моддасига ўзгартириш киритиш масаласи илгари сурилди.

 

Маълумот учун, мазкур моддада реклама жойлаштириш ҳуқуқи ауцион орқали 10 йил муддатга берилиши белгиланганди. Ушбу 10 йилликдан сўнг аукцион савдосисиз яна шунча муддатга реклама ҳуқуқини олиш нормаси ҳам келтирилганди.

 

Депутатнинг фикрича, бу нормага тузатиш киритилиши ва муддат тугагандан сўнг реклама ҳуқуқи яна ауцион орқали, ғолиб бўлган шахсга берилиши керак. Йўқса, ушбу ҳолат коррупция шаклланишига олиб келиши мумкин.

 

Таклифлар орасида дори воситалари рекламасини тақиқлаш ҳақида ҳам фикрлар берилди. Ташаббус кўрсатганларнинг фикрича, намойиш қилинаётган дориларнинг катта қисми инсон саломатлиги учун зарарли. Шунингдек, реклама таъсирида аҳоли орасида мутахассис йўриқномасисиз ўз-ўзини даволаш ҳолатлари кўпайиши эҳтимоли юқори. Аввал бу билан боғлиқ ножўя таъсирлар кузатилган ва яна кузатилиши мумкин.

 

Барча томонларнинг таклифлари эшитилди ва қўмита "Pеклама тўғрисида"ги қонуннинг дорилар рекламаси хусусидаги қисмини қайта кўриш ва янгича таҳририни таклиф қилиш қарорини қабул қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АОКА ва ИИВ Ахборот хизмати ҳамкорликда наркотик моддалари рекламаси жойлаштирилган манзил ҳақида хабар қабул қилувчи @stopnarko_bot Телеграм ботини ишга туширганди. Шунингдек, Ўзбекистонда тотализатор ва букмекерлик фаолиятини реклама қилаётган 10 дан ортиқ сайтга кириш чекланганди.

 

Мафтуна Режаббоева 

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"