Cаломатлик

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланмаганларга қатъий чора кўриш бошланди

Бу борада Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг ҳудудий бўлимлари томонидан текширув ўтказилди.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланмаганларга қатъий чора кўриш бошланди

 

Хусусан, хорижий давлатларда лаборатория текширувларидан ўтган ва юқори баҳоланган вакциналарнинг олиб келиниши, карантин вақтида дори-дармон воситалари билан аҳолининг етарлича таъминланиши республикада аҳолининг саломатлиги ҳар доим эътиборда эканлигининг исботидир.

 

Қайд этилишича, ҳудудларида ташкил этилган эмлаш пунктлари ва эмлаш мобил биргадалари томонидан дастлаб аҳолининг 65 ёшдан юқори ва кейинчалик 18 ёшдан катталарни бепул эмлаш ишлари ташкил этилди.

 

Вакцина – ягона чора бўлганлиги сабабли мамлакатимизда аҳолини эмлаш бўйича бир қанча қонун-қоидалар ишлаб чиқилди. Бу каби қонунларга амал қилмаслик ҳолатлари устидан қаттиқ назорат тадбирлари олиб борилди.

 

Аммо шунга қарамасдан, Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан вилоятда 1863 та текшириш тадбирлари ташкил этилган вақтда 6526 нафар фуқаро вакцина олмаганлиги аниқланди.

 

Улардан 1402 нафари тадбиркорлик субъектлари ва 5035 нафари эса бюджет ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқаролардир.

 

Бу каби фуқароларга  қонунчиликда белгиланган талабларга амал қилмаганлиги учун қонуний чоралар кўрилди. Бундай ҳолатлар Тошкент вилоятида 3608 тани ташкил этади. Булар орасида 3229 нафар ходим вақтинча ишдан четлаштирилган. 374 нафари тегишли тартибда жаримага тортилган бўлса,  5 тасининг  фаолияти тўхтатилган объектлардир.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  вакцина олганлар ҳам ўзларини ҳимоялашлари шартлиги ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери қуйи палата депутатлари орасида вакцина олмаганлар сонини очиқлаганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланмаганларга қатъий чора кўриш бошланди | Zamon.uz