Бухорода қўлга олинган қидирувдаги шахс ИИБ ходимига пора таклиф қилди
У 4 миллион 200 минг сўм ва 100 АҚШ долларини пора тариқасида берган.

Сўнгги кунларда турли соҳа ходимларига пора берганларнинг ушлангани тўғрисидаги хабарлар кўп учрамоқда. Энг ачинарлиси пора берган шахслар жавобгарликка тортилмоқда. Бироқ, пора беришга ундаганлар эса жавобгарликдан четда қолмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бўлими, Департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси жиноят қидирув бўлими катта тезкор вакилининг Ички ишлар бошқармаси бошлиғи номига ёзган билдиргиси асосида тезкор тадбир ўтказилди.
Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 12 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми "Б" бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Аниқланишича, суд-тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун сиртдан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда қидирув эълон қилинган.
Маълум бўлишича, тахминан соат 21:00 ларда Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ биносидаги хизмат хонада тезкор ходимга 4 миллион 200 минг сўм ва 100 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ушланиб, белгиланган тартибда ҳужжатлаштирилган.
Қайд этилишича, Бухоро шаҳар ИИО ва ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган "Қидирув" тезкор профилактик тадбири давомида Бухоро шаҳрида қўлга олинган. Сирдарё вилояти Боёвут тумани Боёвут-1 маҳалласида рўйхатда турувчи 1983 йилда туғилган Ю.Ж., ўзига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик эвазига ички ишлар органи ходимига 500 АҚШ доллари пора беришни таклиф қилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат Ю.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қўқон шаҳрида ИИО ходимига пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинганди.
Аввалроқ Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива туман бўлими томонидан фирибгарлик жинояти, Андижонда тижоратда пора эвазига оғдириб олиш ҳолати фош бўлгани, Тошкент вилоятида фуқарони озодликка чиқариб беришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга тушгани ҳамда қонун ҳимоячиси жиноят устида қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.







