Тошкентда икки нафар ёш қизнинг жанжалига нима сабаб бўлди?
Уларга нисбатан "Майда безорилик” бўйича баённома расмийлаштирилди.

Ижтимоий тармоқда иккита ёш қиз ўртасидаги келишмовчилик акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот тақдим этди.
Маълум қилинишича, 16 ноябрь куни Шайхонтоҳур туманида 16 ёшли X.E. (жабрланувчи) дугонаси билан бирга 18 ёшли M.K. билан ўртасида келишмовчилик юзага келади. X.E. келишмовчиликка барҳам бериш мақсадида "Эшонгузар" маҳалласи ҳудудида учрашади.
Қайд этилишича, улар орасида яна келишмовчилик авж олади.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) бўйича баённома расмийлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда 17 ёшли бола тенгдошини пичоқлаб қўйгани, Қашқадарёда сомон талашиб поччасини ўлдириб қўйган шахс 18 йилга қамалгани ҳамда Наманганда эркак таниш аёлининг "Malibu-2"сини ёқиб юборгани ҳақида хабар берилганди.







