Жамият

Сирдарёда 17 ёшли бола тенгдошини пичоқлаб қўйди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 17 ёшли бола тенгдошини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Сирдарёда 17 ёшли бола тенгдошини пичоқлаб қўйди

 

Маълум қилинишича, 2021 йил 31 июль куни соат 23:30 ларда 2004 йилда туғилган Х.М. таниши 2000 йилда туғилган Ш.Б. билан Гулистон шаҳар «Намуна» МФЙ ал-Хоразмий кўчасида жойлашган «Сарбонтекс» корхонаси олдида ўзаро келишмовчилик негизида 2004 йилда туғилган Ж.У. танасининг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган.

 

Жанжал вақтида вояга етмаган М.Х. ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан вояга етмаган Ж.У.нинг ўнг томон биқин қисмига бир марта уриб, тан жароҳати етказган.

 

Оқибатда вояга етмаган Ж.У. оғир тан жароҳати билан РШТЁИМ Сирдарё вилояти филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

 

Суд-тергов экспертизасининг 2021 йил 2 августдаги 1498-сонли хулосасида вояга етмаган Ж.У.нинг олган тан жароҳатлари ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикаст деб баҳоланган.

 

Гулистон шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ тергов бўлими терговчиси С.С. томонидан М.Х. ва Б.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «э, в, г» (оммавий тартибсизликлар жараёнида ўта шафқатсизлик билан безорилик оқибатида қасддан баданга оғир шикаст етказиш) бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.