Наманганда эркак таниш аёлининг "Malibu-2"сини ёқиб юборди
У машина ойнасини тош билан синдириб, унинг салонига 10 лиртча бензин сепади ва ёқиб юборади.

Ижтимоий тармоқларда Наманганда тунги соат 03:35 атрофларида "Мalibu-2" русумли автомобиль ёниб кетгани акс этган суратлар хабар тарқалди. Унда айтилишича, нотаниш эркак қасддан машинанинг ойнасини синдириб, ичини ёқиб юборган. Мазкур ҳолат Наманган вилояти ИИБ томонидан ўрганилиб, расмий маълумот берилди.
Аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 13 ноябрь куни бўлган. Наманган вилоятининг Давлатобод туманида яшовчи 1989 йилда туғилган аёл машинасини ёқиб юборган эркак билан шу йилнинг март ойларидан буён таниш бўлган. 13 ноябрь куни аёл билан ўрталарида бўлиб ўтган келишмовчилик сабаб фуқаро маст ҳолда тунги соат 03:00 ларда аёлга тегишли "Мalibu-2"нинг ойнасини тош билан синдириб, машина салонига 10 литрча бензин сепади ва ёқиб юборади.
.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Яккасарой туманида "Lacetti", Давлатободда “Nexia 2” ҳамда Қашқадарёда юриб кетаётган "Nexia" ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







