энг долзарб

Қашқадарёда сомон талашиб поччасини ўлдириб қўйган шахс 18 йилга қамалди

Улар ўртасида келишмовчилик чиққан ва ўзаро жанжал пайтида қайни ўз поччасини машина шиналарига ел берадиган насос билан уриб ўлдирган.

Қашқадарёда сомон талашиб поччасини ўлдириб қўйган шахс 18 йилга қамалди

 

Қашқадарё вилояти Косон туманида сомон талашиб поччасини ўлдирган шахсга 18 йил қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, жорий йил 17 июнь куни Косон туманида икки нафар шахс далада сомон талашиб жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг улардан бири иккинчисини машина шинасига ел берадиган насос билан уриб ўлдирган. Қотил ҳодисага гувоҳ бўлган болаларга ҳам ташланган, аммо улар қочиб кетган.

 

Дастлабки суриштирувларда аниқланишича, марҳум қотилнинг поччаси бўлган ва фермерлик билан шуғулланган. У оғзаки келишув билан қайнисини ишга олган ва унга буғдой ўрилгандан сўнг 1,5 тонна буғдой ва 2 гектар ернинг сомонини беришини айтган. Буғдой ўрилгандан сўнг сомон масаласида улар ўртасида келишмовчилик чиққан ва ўзаро жанжал пайтида қайни ўз поччасини машина шиналарига ел берадиган насос билан уриб ўлдирган.

 

Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича вилоят судида бўлиб ўтган суд мажлисида мазкур иш кўриб чиқилиб, суд тергов ҳужжатлари, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини ўрганиб ҳукм чиқарди.

 

Унга кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "ж" "р" банди билан айбдор деб топилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

 

Маълумот учун: cўнгги 8 ойда қасддан баданга енгил шикаст етказган 47 нафар фуқаро қамалди. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида Ўзбекистонда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан қасддан баданга енгил шикаст етказишда айбланган 1 686 нафар шахсга нисбатан 1 508 та жиноят иши кўриб чиқилган. Шундан 714 нафарига нисбатан айблов ҳукми, 4 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган. 954 нафар шахсга тааллуқли жиноят ишлари эса тарафлар ярашганлиги муносабати тўхтатилган. 6 та жиноят иши бўйича 6 нафар шахсга нисбатан тиббий мажбурлов чораси қўлланилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда эрини унитаз қопқоғи билан уриб ўлдирган 63 ёшли аёл қамалгани, ижарачи аёл шериклари томонидан “самосуд” қилингани, Сирдарёда 17 ёшли бола тенгдошини пичоқлаб қўйгани ҳамда суд сохта “давлат хизматчи”си ишига қонуний баҳо бергани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"